Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Май, 2025   |   15 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:32
Қуёш
05:06
Пешин
12:24
Аср
17:23
Шом
19:36
Хуфтон
21:04
Bismillah
13 Май, 2025, 15 Зулқаъда, 1446
Янгиликлар

Наманганлик ҳожилар иштирокида амалий ишлар қилинди

19.03.2025   9572   1 min.


Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббасиддинов бошчилигида Наманган туманининг Шодлик тантаналар мажмуасида ҳамда Янги Наманган туманининг “Ҳазрати Билол“ жоме масжидида йиғилишлар ўтказилди.

Вилоят вакиллиги ходимлари,  туманлар бош имом-хатиблари ҳамда  "Ҳаж – 2024" зиёратчилари, маҳалла аҳли иштирок этган маърифий тадбирларда динимиз жамиятда яшаётган инсонларни ўзаро тинч-тотув, ҳамжиҳатликда яшашга буюриши, улар ўртасида меҳр-оқибат, ўзаро ҳурматга чорлаши ҳаётий мисоллар асосида айтиб ўтилди.

Шунингдек, Қуръони карим, ҳадиси шарифларда илм ва ҳунарга тарғиб қилувчи кўрсатмаларни мисол сифатида келтириб, ҳар бир ота-она фарзандига эл-юрт учун керакли бўладиган ҳунар ва фойдали илмларни ҳам ўргатиши лозимлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, ёш авлод онгига она юртга муҳаббат, тинч-осойишта ҳаётимизни қадрига етиш ҳамда шукроналик туйғуларини сингдириш масалаларига урғу берилди.


Тадбирларнинг амалий қисмида масъуллар Янги Наманган тумани масжидлари ҳудудидаги маҳаллаларнинг бир неча хонадонларига кириб, аҳоли вакилларидан ҳол-аҳвол сўрашди. Уларнинг муаммолари ўрганилди. Таклиф ва фикр-мулоҳазалари тингланди. Лозим бўлган оилаларга моддий-маънавий кўмаклар кўсатилди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Наманганлик ҳожилар иштирокида амалий ишлар қилинди Наманганлик ҳожилар иштирокида амалий ишлар қилинди Наманганлик ҳожилар иштирокида амалий ишлар қилинди Наманганлик ҳожилар иштирокида амалий ишлар қилинди Наманганлик ҳожилар иштирокида амалий ишлар қилинди Наманганлик ҳожилар иштирокида амалий ишлар қилинди
Бошқа мақолалар

Ғазаб чиқишининг олдини олувчи калима

07.05.2025   4470   2 min.
Ғазаб чиқишининг олдини олувчи калима

Сулаймон ибн Сурад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Икки киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида сўкишиб қолди. Иккисидан бирининг кўзлари қизариб, томирлари бўртиб чиқа бошлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен агар у айтса, ундаги бу нарса кетадиган калимани биламан. У Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожиймдир», дедилар. Бас, у: «Менда жиннилик бор деб ўйлайсанми?» деди» (Тўртовлари ривоят қилишган).

Ғазаби чиқишининг олдини олиш ниятида бўлган одам «Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм»ни айтиб юрмоғи лозим. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: Сизлардан кимда-ким ғазабланса, тик турган бўлса, ўтириб олсин, ғазаби кетса кетди, бўлмаса ёнбошласин, дедилар (Абу Довуд ва Аҳмад ривояти).

Албатта, бу ишларнинг ғазабни сўндириши тажрибада ҳам собит бўлган.

Имом Абу Довуд Абу Воил Оссдан қуйидаги ривоятни келтиради: «Урва ибн Муҳаммад Саъдийнинг олдига кирган эдик. Бир одам гапириб, унинг ғазабини қўзғади. Шунда у ўрнидан туриб, таҳорат қилди. Сўнгра: Отам менга бобом Атийя розияллоҳу анҳудан ушбу ривоятни айтиб берган эди, деб қуйидагиларни айтди: Атийя Саъдий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ғазаб шайтондандир. Шайтон эса оловдан яратилгандир. Олов сув билан ўчирилади. Кимнинг ғазаби келса, таҳорат қилиб олсин, дедилар (Абу Довуд ривояти).

Албатта, мазкур ва шунга ўхшаш чоралар ғазабни қайтариш учун қўлланиладиган ёрдамчи чоралардир. Ғазабнинг асосий чораси эса Аллоҳга бўлган иймон, қиёматдан умидворликдир. Ғазаби чиққан одам дарҳол Аллоҳ таолони эслаши, У Зот ҳар бир нарсани кўриб-билиб турганини ва ҳамма нарсани ҳисоб-китоб қилиши шубҳасизлигини ёдга олиши зарур.

Шунингдек, ғазабни ишга солиб ёмонлик қилса, қандай жазо олишини, ғазабини ютиб ортга қайтса, қандай савоблар олишини ўйлаши лозим.

Руҳий тарбия китоби асосида тайёрланди