Муборак Рамазон ойида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан амалга оширилаётган хайрия тадбирлари салмоғи ҳам ошиб бормоқда. Бу жараёнда кўплаб кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга, етим ва мискинларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиляпти.
Яқинда фонднинг Фарғона вилояти филиали томонидан ташкил этилган хайрия тадбирида ҳам ана шу тоифадаги юзлаб оилаларга Рамазон шукуҳи кириб борди.
Тадбир давомида вилоят ҳудудида яшовчи 300 та ижтимоий-моддий ёрдамга муҳтож оилага 16 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси манзилма манзил етказилди.
Саховатли ҳомийларимиздан ягона РОЗЗАҚ рози бўлсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
"Вақф" хайрия жамоат фонди
Матбуот хизмати
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Жаннатга кирдим ва унинг эшигида садақа ўн (баробар савоб), қарз эса ўн саккиз (баробар савоб) билан (мукофотланади) деган ёзувни кўрдим. Шунда "Эй Жаброил, қандай қилиб садақа ўн, қарз ўн саккиз баробар бўлади?" дедим. Жаброил алайҳиссалом: "Чунки садақа бойнинг ҳам, фақирнинг ҳам қўлига тушаверади. Қарз эса, фақат муҳтожнинг қўлига тушади", деди.