2025 йил 14 март куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи 122 нафар кам таъминланган, имконияти, чекланган, боқувчисини йўқотган ва ўзга дин вакилларига Рамазон ойи муносабати билан ифторлик дастурхони ёзилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жаннат кўчатларини кўпайтиринглар. Унинг суви тотли, тупроғи покизадир", дедилар. "Ё Расулуллоҳ, унинг кўчатлари нима?" дейишди. У зот алайҳиссалом: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ", дедилар (Имом Табароний ривояти).