Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Апрел, 2025   |   23 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:09
Қуёш
05:35
Пешин
12:27
Аср
17:10
Шом
19:13
Хуфтон
20:32
Bismillah
21 Апрел, 2025, 23 Шаввол, 1446

Фуқаролар мурожаати тингланиб, рамазон ҳадялари улашилди

20.03.2025   8511   1 min.
Фуқаролар мурожаати тингланиб, рамазон ҳадялари улашилди

Рамазони шарифда диний-маърифий соҳадаги барча ишларни ўзгача руҳ ва кайфият қуршаб олади. Хусусан, улуғ ойдаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқоти кўплаб муаммолар ўз ечимини топишида муҳим омил бўлмоқда.  


Ана шундай қабуллардан бири бугун, 19 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари фуқароларни қабул қилиб, мурожаат, арз ва таклифларини эшитдилар. Қабул чоғида улар томонидан кўтарилган масжидлар ҳолати, имом-хатиб фаолияти, ҳаж, оилавий келишмовчилик, диний таълим ҳамда моддий ёрдам олиш сингари масалаларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди. 


Жумладан, оилавий муносабатларда келганларга муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди. 


Мана шундай самимий қабул ва Рамазон ҳадяларидан мамнун бўлган фуқаролар кўрсатилган эътибордан кўнгиллари шод бўлиб, хайрли дуолар қилишди. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Фуқаролар мурожаати тингланиб, рамазон ҳадялари улашилди Фуқаролар мурожаати тингланиб, рамазон ҳадялари улашилди Фуқаролар мурожаати тингланиб, рамазон ҳадялари улашилди Фуқаролар мурожаати тингланиб, рамазон ҳадялари улашилди Фуқаролар мурожаати тингланиб, рамазон ҳадялари улашилди Фуқаролар мурожаати тингланиб, рамазон ҳадялари улашилди Фуқаролар мурожаати тингланиб, рамазон ҳадялари улашилди Фуқаролар мурожаати тингланиб, рамазон ҳадялари улашилди
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Эмизган аёл ҳам туққан она каби бўладими?

21.04.2025   1334   2 min.
Эмизган аёл ҳам туққан она каби бўладими?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки ёшдан кичик бўлган гўдакнинг онасидан бошқа эмизикли аёлни тўйиб эмиши ила у аёл боланинг онасига, эри отасига, фарзандлари ака-укаси ва опа-сингилларига айланадилар. Шунингдек, бу аёлнинг бошқа қариндошлари ҳам эмган болага хеш бўладилар. Гўдакнинг суяги ва эти она сутидан шаклланади. Шунинг учун уни эмизган аёл ҳам туққан онаси каби бўлади. Бинобарин, худди ўз онасини эъзозлагандек, унинг ҳам ҳурматини жойига қўйиш ва қадрлаш лозим.

عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ الْمُنْكَدِرِ قَالَ: جَاءَتْ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ظِئْرُهُ الَّتِي أَرْضَعَتْهُ، فَبَسَطَ لَهَا رِدَاءَهُ ثُمَّ قَالَ: «مَرْحَبًا بِأُمِّي»، ثُمَّ أَجْلَسَهَا عَلَى رِدَائِهِ.

Муҳаммад ибн Мункадирдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига у зотни эмизган аёл келди. Шунда у зот ридоларини ерга ёзиб, «Марҳабо, онажон!» деб уни ридоларининг устига ўтирғиздилар».

Шарҳ: Демак, аёл фақат эмизган бўлса ҳам, ўша эмизган онасининг ҳаққи туққан онанинг ҳаққидек бўлар экан. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини эмизган аёлни «онам» деб атаганлари, келганларида ўринларидан туриб, ҳурмат-иззат қилганлари, ўзларининг кийимларини, ридоларини ечиб, тўшаб, ўшанинг устига ўтирғизиб, ҳурмат кўрсатганлари мана шунга далил, ҳужжат бўлади.

عَنْ حَجَّاجِ بْنِ حَجَّاجٍ، عَنْ أَبِيهِ قَالَ: سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا يُذْهِبُ عَنِّي مَذَمَّةَ الرَّضَاعِ؟ قَالَ: «غُرَّةُ عَبْدٍ أَوْ أَمَةٍ».

Ҳажжож ибн Ҳажжож отасидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Мендан эмизганлик ҳаққи(ни адо этмаганлик) мазамматини нима кетказади?» деб сўрашди.

«Бир қул ёки чўри озод қилиш», дедилар.

Шарҳ: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Мени биров эмизган. Унинг эмизганлик ҳаққини адо эта олмаганман. Бу нуқсоннинг ёмонлигини нима кетказади? Нима қилсам, бу гуноҳни юваман, яъни мени эмизган шахснинг ҳаққини адо қиламан?» деб сўрабди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом бу саволга: «Битта қул ёки чўри озод қилиб», деб жавоб берибдилар.

Демак, эмизган аёлларнинг ҳаққи юқори даражада, олий бир мақомда бўлар экан.

«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 1-жуз.

Мақолалар