Катта тайёргарлик ва интиқлик билан кутилган муборак ойга ҳам етиб келдик, алҳамдулиллаҳ! Кўтаринки руҳда бошланган хатми Қуръон ва таровеҳлар сабаб диёримиз файзу баракага бурканди, десак муболаға бўлмайди.
Ушбу муборак ойни муносиб кутиб олиш, хатми Қуръон ва таровеҳ намозларини янада файзли ўтказиш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бу йилги Рамазон ойида Фарғона вилоятидаги 194 та масжидда хатми Қуръонлар бошланди. Уч юз элликдан зиёд хушовоз қорилар йигирма етти кун давомида таровеҳ намозларида халқимизга Қуръони каримни ўқиб берадилар. Бу эса жуда ҳам катта файз ва баракотга сабаб бўлажак, инша Аллоҳ!
Аллоҳ таоло Рамазон ойини барчамизга баракотли айлаб, унинг файзидан юртимиз нурга тўлсин!







Фарғона вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
#xabar #seminar #imom #malaka
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуслари билан диний соҳа ходимларининг касбий салоҳиятини ошириш ва иш самарадорлигини юксалтириш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда 8–9 сентябрь кунлари Диний идоранинг Масжидлар билан ишлаш ҳамда Кадрлар бўлимлари ҳамкорлигида республикамиз бўйича янги лавозимга тайинланган 55 нафар имом-хатиб ва имом ноиблари учун икки кунлик ўқув-семинари ўтказилди.
Машғулотлар давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар Камолов, Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори, шунингдек, Фатво маркази, Кадрлар билан ишлаш, Ички назорат бўлими мутасаддилари ўз йўналишлари бўйича маъруза қилдилар.
Хусусан, соҳа мутасаддилари томонидан муваффақиятли имом бўлиш омиллари, гўзал қироат ва тажвид қоидалари, шаръий масалаларга тўғри ёндашиш, фаолият самарадорлигини баҳолаш (KPI), қонун-қоидаларга қатъий риоя этиш, меҳнат муносабатлари ҳамда жамоат билан ишлаш кўникмалари юзасидан зарур амалий тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати