Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Май, 2025   |   3 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:51
Қуёш
05:21
Пешин
12:25
Аср
17:16
Шом
19:23
Хуфтон
20:47
Bismillah
01 Май, 2025, 3 Зулқаъда, 1446
Мақолалар

Бу дуони ўқиганга 1 миллионта савоб берилади

20.03.2025   7168   1 min.
Бу дуони ўқиганга 1 миллионта савоб берилади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аҳмад ибн Абда Зоббий айтади, Ҳаммод ибн Зайд ва Муътамир ибн Сулаймон бизларга дедилар, Амр ибн Дийнор, у Қарамон Оли Зубайрдир, Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умардан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимки бозорга кирганида: “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку валаҳул ҳамду юҳйий ва юмийту ва ҳува ҳайюн лаа ямуту биядиҳил хойру ва ҳува аъла кулли шайин қодийр” деса, Аллоҳ таоло унга миллионта савоб ёзади ва миллионта гуноҳини ўчиради ва унга атаб жаннатда бир уй қуради”.


Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” китоби, 36-боб, Бозорга кирганда айтиладиган дуо. 3429-ҳадис.

 

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Зулқаъда ойи муборак бўлсин! Бу ойда қандай амаллар бажарилади?

08.05.2024   6197   2 min.
Зулқаъда ойи муборак бўлсин! Бу ойда қандай амаллар бажарилади?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

 Зулқаъда нима дегани? Луғатда “маконга қайтадиган”, “жойланиб олинадиган” деган маънони англатади.

 

Зулқаъда – шаҳрул ҳаром.

Зулқаъда ойи тўрт ҳаром ойлардан бири бўлиб, бу ойда жанг ва урушлар ҳаром қилинган. (Тўрт ҳаром ойлар зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ва ражаб). Жоҳилият даврида ҳам бу ойда уруш бошламасдилар. Ҳатто фарзанд ўз отасининг қотилини кўрганда ҳам бу ойнинг ҳурматидан унга бирор сўз айтмасди.

 

Зулқаъда – ҳижрий тақвимнинг ўн биринчи ойи. Бу ой шавволдан кейин ва зулҳижжадан олдин келади.

 

Бу йилги Зулқаъда ойи қачондан бошланади?

Бу йил (2025) Зулқаъда ойининг биринчи куни 29 апрель кунидан бошланиши кутилмоқда, иншаАллоҳ.

 

Қуръони каримда Зулқаъда ойи...

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳнинг китобида ойларнинг сони Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг. Мушрикларга қарши жам бўлиб, улар сизга қарши жам бўлиб урушаётгандек, уруш қилинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир(Тавба сураси, 36-оят).

 

Ҳадиси шарифда Зулқаъда ойи...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, замон Аллоҳ таоло осмонлар ва ерни яратган пайтдаги ҳолига қайтди. Бир йил ўн икки ойдир. Улардан тўрти ҳаром ойлардир. Учтаси бирин кетин: зулқаъда, зулҳижжа ва муҳаррам ҳамда (тўртинчиси) жумади (ас-соний) ва шаъбон орасидаги музарнинг ражаби (бу ойни ҳурмат қилганлари учун музар қабиласининг номи билан аталган)”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

 

Бу ойда қандай амалларни бажариш лозим?

Аллоҳдан мағфират сўрашни, истиғфор айтишни кўпайтиринг.

Имкон қадар инфоқ, эҳсон садақа қилинг.

Ҳар куни Мулк сурасини ўқинг.

Инсонларга зулм қилманг.

Ғазабингизни ютишга одатланинг.

Зуҳо намозини ўқинг.

Кўпроқ Қуръон тиловат қилинг.

Нафл рўзаларни тутинг.

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар