2025 йилнинг 29-30 апрель кунлари дунё илм-фан аҳлининг эътибори Самарқанд шаҳрига қаратилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарорига кўра айни шу кунлари Самарқанд шаҳрида “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.
Анжуманда дунёнинг 100 дан зиёд кўзга кўринган олимлари, муфтийлар, илм-фан арбоблари ва илмий тадқиқодчилар ўз маърузалари билан иштирок этиши кутилмоқда.
Конференция ҳақида батафсил маълумотни ахборот хати орқали танишиш мумкин.
Шу йил 21 май куни ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, отинойилар фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Хоразм вилоятида фаолият юритаётган отинойилар ва тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Семинарда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи Дилфуза Эгамова ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг масъул ходими Шаҳзод Ғафурович иштирок этди.
Ўқув-семинарда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепсияси мазмун-моҳияти тушунтирилди. Шунингдек, отинойилар фаолияти бўйича ишлаб чиқилган янги қўлланма билан таништирилиб, ҳар бир бандига изоҳ берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати