Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Июн, 2025   |   21 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:49
Пешин
12:29
Аср
17:39
Шом
20:02
Хуфтон
21:40
Bismillah
17 Июн, 2025, 21 Зулҳижжа, 1446
Янгиликлар

Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти

25.03.2025   4571   1 min.
Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти

2025 йилнинг 29-30 апрель кунлари дунё илм-фан аҳлининг эътибори Самарқанд шаҳрига қаратилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Мотуридий  таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарорига кўра айни шу кунлари Самарқанд шаҳрида “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Анжуманда дунёнинг 100 дан зиёд кўзга кўринган олимлари, муфтийлар, илм-фан арбоблари ва илмий тадқиқодчилар ўз маърузалари билан иштирок этиши кутилмоқда.

Конференция ҳақида батафсил маълумотни ахборот хати орқали танишиш мумкин.

ИНФОГРАФИКА
Бошқа мақолалар

Мисрда “Қорилар музейи” ташкил этилади

09.06.2025   9311   1 min.
Мисрда “Қорилар музейи” ташкил этилади

“IQNA” сайтининг “Maspero” нашрига таяниб хабар беришича, Миср миллий матбуот ташкилоти раҳбари, ёзувчи Aҳмад ал-Муслиманий Мисрдаги таниқли қориларининг фотосуратлари, қўлёзмалари, шартномалари, ёзиб олинган қироатлари ва уларга тегишли бўлган ашёларни ўз ичига олган “Қуръон қорилари музейи” ташкил этилишини маълум қилди. Унинг айтишича, музей Қуръони карим радио тармоғига алоқадор бўлиб, унга “Масперо” радио ва телевидение биносида махсус жой ажратилган.


Aл-Муслиманийнинг сўзларига кўра, музейга энг кўзга кўринган нуфузли Қуръон карим қориларининг оилалари билан янги музей учун қориларга тегишли ашёларни йиғиш учун муносабатлар ўрнатилган. Музей тақдим этилган ашёлар кўргазмага қўйилганидан кейин тартибга келтирилади ва оммага ташкиллаштирилган ташрифлар учун фаолиятини бошлайди. 

Илёсхон Аҳмедов тайёрлади