2025 йил 27 март куни Сурхондарё вилояти Кумкургон туманида истиқомат қилувчи 1122 нафар кам таъминланган, имконияти, чекланган, боқувчисини йўқотган Рамазон ойи муносабати билан ифторлик дастурхони ёзилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилояти Кумкургон тумани
матбуот хизмати
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Жума кунида садақа беришнинг ҳафтанинг бошқа кунларига нисбатан фазли, Рамазон ойида садақа беришнинг бошқа ойларда садақа беришга нисбатан фазли кабидир”, деди.
Жуда оз бўлса ҳам, кунига садақа қилишни одат қил. Чунки садақа:
• Аллоҳнинг ғазабини ўчиради;
• касалликка даво бўлади;
• мол-мулкингни поклайди;
• Қиёмат куни соя бўлади;
• инсон вафотидан кейин ҳам ажр-савобни кўпайтириб туради.