Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Апрел, 2025   |   20 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:15
Қуёш
05:39
Пешин
12:27
Аср
17:08
Шом
19:09
Хуфтон
20:28
Bismillah
18 Апрел, 2025, 20 Шаввол, 1446

Намоздан кейин ўқиладиган 3 сура

01.04.2025   3972   1 min.
Намоздан кейин ўқиладиган 3 сура

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга икки муъаввизот, яъни икки «Қул аъузу»ни ҳар намоз сўнгида ўқишни буюрдилар».

Абу Довуд, Термизий, Насаий ва бошқалар ривояти.

Абу Довуднинг ривоятларида:

«Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас»ни ўқиш лозим, дейилган.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Бошқа мақолалар

Имом Термизий маркази ва Ислом институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди!

17.04.2025   2956   1 min.
Имом Термизий маркази ва Ислом институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди!

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлиб ўтган тақдимот ва матбуот анжумани доирасида Марказ ҳамда Имом Термизий номидаги ислом институти ўртасида англашув меморандуми имзоланди.


Мазкур меморандум икки илмий-маърифий муассаса ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, талабаларни Ислом илмлари ва термизий алломаларнинг илмий мероси асосида таълим-тарбия бериш, ўзаро тажриба алмашиш ва қўшма тадбирлар ўтказишни назарда тутади.


Шунингдек, тадбирда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ислом институтига марказда нашр этилган нодир китоб ва илмий рисолалар тақдим этилди. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази

Матбуот хизмати

Имом Термизий маркази ва Ислом институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди! Имом Термизий маркази ва Ислом институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди!