Саудия Арабистонининг "Swift News" электрон нашрида "Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий барча мусулмонларни Рамазон ҳайити байрами билан табриклади" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназаров Рамазон ҳайити муносабати билан бутун дунё мусулмонларга табрик йўллади", – дейилган нашрда.
Табрикда Яратган барча мўмин ва мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойида тутган рўзасини қабул қилиши, гуноҳларидан халос бўлишларини сўраб дуолар қилингани қайд этилган.
"Барчамизни Рамазон ҳайитига эсон-омон етказган, юртимизни тинчлик-хотиржамликда сақлаётган Худога беҳисоб шукроналар бўлсин. Рамазон ҳайити байрамингиз муборак бўлсин", – дея Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси сўзларидан иқтибос келтирилган мақолада.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курслари фаолияти тизимли равишда такомиллаштирилмоқда.
Жумладан, шу йил 23 апрель куни "Қуръон ва тажвидни ўргатиш" бўлимида Республикадаги "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курсларида фаолият олиб бораётган ўқитувчи ва масъул ходимлари учун ZOOM платформаси орқали суҳбат ташкил қилинди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов юртимизда олиб борилаётган диний соҳадаги ислоҳотлар, жумладан, Қуръон таълимига эътибор ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
Бўлим мудири Устоз Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум Қуръони карим фазилатлари ҳақида маъруза қилиб, ўқитувчи ва масъул ходимларга Қуръон таълими хусусида керакли тавсияларни берди.
alquranuz