Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Апрел, 2025   |   21 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:13
Қуёш
05:37
Пешин
12:27
Аср
17:09
Шом
19:10
Хуфтон
20:30
Bismillah
19 Апрел, 2025, 21 Шаввол, 1446
Янгиликлар

Диний соҳа медиа вакиллари иштирокида ўқув-семинар

02.04.2025   7428   1 min.
Диний соҳа медиа вакиллари иштирокида ўқув-семинар

Бугун, 2 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида диний соҳада фаолият юритаётган матбуот ва ахборот хизмати ходимлари учун ўқув семинари ўтказилди. Унда Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қорақалпоғистон қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилликлари матбуот котиблари ва ахборот хизмати ходимлари иштирок этди. 
 

Анъанага мувофиқ, тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди. Дастлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков семинар иштирокчиларига хайрли тилаклар билдирди. Шунингдек, бугунги ахборот ва технологиялар замонида диний соҳа фаолиятига оид материалларни оммага тақдим этиш, нохолис ахборотлардан огоҳлантириш ниҳоятда муҳим экани, бу эса соҳада ишлаётган матбуот котиблари ва мутахассислар зиммасига катта масъулият юклаши, шу боис улар ўзининг доимий малакасини ошириб бориши зарурлиги, бунда ўқув семинарларнинг алоҳида ўрни борлигини таъкидлади. 


Шундан сўнг тўғридан-тўғри ва масофавий шаклда ўтган ўқув семинар тингловчилари Филология фанлари доктори Беруний Алимов, Дин ишлари бўйича қўмита бош мутахассиси Яҳёбек Ҳайиталиев, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети таянч докторанти Ориф Толиб каби соҳа мутахассисларининг дарсларини тинглади. 


Ўқув-семинар давомида “Интернет тармоғида тарқалаётган ёт ғояларнинг таҳлили: муаммо ва ечимлар”, “Диний соҳа ходимларининг ОАВ ва ижтимоий тармоқларда чиқишлари тартиби бўйича тавсиялар”, “Замонавий ахборот технологияларда матнли материалларни тарқатиш усуллари” каби мавзуларда бир-биридан қизиқарли машғулотлар олиб борилди. 


Ҳар бир дарс якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Диний соҳа медиа вакиллари иштирокида ўқув-семинар Диний соҳа медиа вакиллари иштирокида ўқув-семинар Диний соҳа медиа вакиллари иштирокида ўқув-семинар Диний соҳа медиа вакиллари иштирокида ўқув-семинар Диний соҳа медиа вакиллари иштирокида ўқув-семинар Диний соҳа медиа вакиллари иштирокида ўқув-семинар Диний соҳа медиа вакиллари иштирокида ўқув-семинар Диний соҳа медиа вакиллари иштирокида ўқув-семинар
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Жума куни бомдоддан олдин ўқиладиган дуо

18.02.2025   47757   1 min.
Жума куни бомдоддан олдин ўқиладиган дуо

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни эрталабки намоздан олдин:

أَسْتَغْفِرُاللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

"Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар (Ибн Сунний ривоятлари).

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатига эга бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унга истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан.