Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Апрел, 2025   |   25 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:05
Қуёш
05:32
Пешин
12:26
Аср
17:11
Шом
19:15
Хуфтон
20:35
Bismillah
23 Апрел, 2025, 25 Шаввол, 1446
Янгиликлар

Ўзбекистонда "Arda Xiva" ноёб сайёҳлик мажмуаси очилди

03.04.2025   3831   2 min.
Ўзбекистонда

МДҲ Ижроия қўмитаси порталида Хивада бунёд этилган "Arda Xiva" сайёҳлик мажмуасига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири. 

 

Қайд этилишича, мажмуа машҳур тарихий Хива шаҳридан қарийб 4 километр узоқликда жойлашган. "Маҳаллий аҳоли аллақачон ушбу мажмуани қадимий кентни тўлдирадиган сунъий йўлдош шаҳар деб атамоқда. Ҳудудда турли даражадаги бешта меҳмонхона ва 13 меҳмон уйи қурилди. Улар бир вақтнинг ўзида мингдан ортиқ меҳмонларни қабул қила олади", – дейилган нашрда.

 

Мажмуа дизайнерлари "Шарқий Венеция" ғоясидан илҳомланган. Бу ерда сайёҳлар қайиқларда атрофни томоша қилишлари учун канал қурилди. Бундан ташқари, мажмуа ҳудудида Хиванинг машҳур бинолари, жумладан, Калта Минор ва бошқа меъморий объектларнинг нусхалари ўрнатилгани масканга ўзгача файз бағишламоқда.

 

"Arda Xiva" мажмуани барпо этиш ғояси Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган. Иш бир неча йил аввал бошланган ва 2024 йил октябрь ойида якунланди. "Arda Xiva" номи тарих билан боғлиқ. "Арда" сўзи порт шаҳар маъносини билдиради. Тарихчиларга кўра, Амударё илгари Хива яқинидан оқиб ўтган ва Каспий денгизи билан боғланган бўлиши мумкин", – деб таъкидланган материалда.

 

 Портал, шунингдек, қадимий Хива шаҳри дунё сайёҳлари ўртасида жуда машҳурлигини қайд этган. Унинг асосий диққатга сазовор жойи Ичан-Қалъа бўлиб, у 1991 йилда Ўзбекистонда биринчи бўлиб ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган. Янги қурилган "Arda Xiva" туристик мажмуаси ҳам ҳудудни саёҳатчилар учун янада жозибадор қилади.

 

Мақола "Хива Марказий Осиёдаги энг қадимий шаҳарлардан бири саналади ва унинг тарихи 2500 йилдан ортиқроққа бориб тақалади. Бу бир вақтлар Буюк ипак йўлининг муҳим нуқтаси бўлган", деган сўзлар биланг якунланган. 

 

Ўзбекистонда
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Маънавият тарғиботи давом эттирилмоқда

21.04.2025   4858   1 min.
Маънавият тарғиботи давом эттирилмоқда

Республикамиз ҳожилари иштирокида ўтказилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари қизғин давом этмоқда.

Мавсум бошидан шу чоққача 83 минг 274 та тадбир ўтказилди. Уларда 508 478 нафар юртдошимиз қамраб олинди.

Оилавий шароит ва тушунчаларидан келиб чиқиб, улар билан тинчлик қадри ва шукроналик, ёшлар тарбияси, иллатларга барҳам бериш, илм-маърифатга тарғиб, ёт ғояларга қарши курашиш мавзуларида суҳбатлар ўтказилди.

Эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари, моддий ёрдамлар берилди. 11 мингдан зиёд ҳожилар иштирок этаётган тадбирлар натижасида жамиятдаги маънавий муҳит янада яхшиланмоқда. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Маънавият тарғиботи давом эттирилмоқда Маънавият тарғиботи давом эттирилмоқда Маънавият тарғиботи давом эттирилмоқда Маънавият тарғиботи давом эттирилмоқда Маънавият тарғиботи давом эттирилмоқда Маънавият тарғиботи давом эттирилмоқда Маънавият тарғиботи давом эттирилмоқда Маънавият тарғиботи давом эттирилмоқда Маънавият тарғиботи давом эттирилмоқда Маънавият тарғиботи давом эттирилмоқда Маънавият тарғиботи давом эттирилмоқда Маънавият тарғиботи давом эттирилмоқда Маънавият тарғиботи давом эттирилмоқда Маънавият тарғиботи давом эттирилмоқда Маънавият тарғиботи давом эттирилмоқда Маънавият тарғиботи давом эттирилмоқда Маънавият тарғиботи давом эттирилмоқда Маънавият тарғиботи давом эттирилмоқда Маънавият тарғиботи давом эттирилмоқда
Ўзбекистон янгиликлари