Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Апрел, 2025   |   23 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:09
Қуёш
05:35
Пешин
12:27
Аср
17:10
Шом
19:13
Хуфтон
20:32
Bismillah
21 Апрел, 2025, 23 Шаввол, 1446
Янгиликлар

Фарғонада эҳтиёжманд оила янги уй билан таъминланди!

07.04.2025   3208   1 min.

Муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида ҳожиларнинг “Янги Ўзбекистон фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” деган ташаббуси сабаб эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилмоқда. 


Ушбу хайрли ишлар айни кунларда ҳам давом этмоқда. Жорий йил, 3 апрель куни Фарғона шаҳрида амалий-намунавий тадбир ўтказилиб, унда Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев иштирок этди.


Ташкилий йиғилишда тажрибали имом-хатиблардан иборат Ишчи гуруҳ тузилиб, вазифалар тақсимланди. Убайдуллоҳ домла амалга ошириладиган ишлар кўлами ва Ишчи гуруҳ аъзолари ҳамкорлигининг муҳим жиҳатларини тушунтириб ўтди.


Ишчи гуруҳ фаолияти уч йўналишдан иборат бўлиб, бир қатор хайрли ишларни амалга оширдилар. Жумладан, ишчи гуруҳ аъзоси ҳамда имом-хатиблар ўзларига бириктирилган маҳалла ҳудудидан “Ҳаж-2024” зиёратчисини маънавий-маърифий тадбирларга жалб этдилар. Биргаликда маҳалланинг энг камида 5 тагача муаммоли хонадонларига кириб, у ерда яшаётганлардан ҳол-аҳвол сўрадилар. Уларнинг муаммоларини ўргандилар, фикр-мулоҳазаларини тингладилар. Имом-хатиблар 7 тоифага мансуб 85 та оилага кириб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирларини олиб бордилар.


Қайд этиш лозимки, бу каби хайрли ишлар замирида Фарғона шаҳар “Хўжамбердибой” масжиди ҳудудида яшовчи боқувчисини йўқотган, ўз уй жойига эга бўлмаган, ижарада яшаган фуқарога ҳожилар кўмагида янги хонадон олиб берилгани қувонарли ҳолдир. 


Пешин намозидан сўнг жамоатга долзарб мавзуларда маърузалар ўқилиб, хайрли дуолар қилинди.


Бу эзгу ташаббуслар юртимизда моддий-маънавий тарғибот ишлари тобора мустаҳкамланиб бораётганидан далолатдир. 


Фарғона вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Фарғонада эҳтиёжманд оила янги уй билан таъминланди! Фарғонада эҳтиёжманд оила янги уй билан таъминланди! Фарғонада эҳтиёжманд оила янги уй билан таъминланди! Фарғонада эҳтиёжманд оила янги уй билан таъминланди! Фарғонада эҳтиёжманд оила янги уй билан таъминланди! Фарғонада эҳтиёжманд оила янги уй билан таъминланди!
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“Усмон Мусҳафи: Мадинадан Мовароуннаҳр сари” – муқаддас қўлёзма йўли ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади

21.04.2025   1604   1 min.
“Усмон Мусҳафи: Мадинадан Мовароуннаҳр сари” – муқаддас қўлёзма йўли ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан ноёб ҳужжатли фильм – “Усмон Мусҳафи: Мадинадан Мовароуннаҳр сари” номли лойиҳа устида иш бошланмоқда. Фильмда дунёдаги энг қадимий Қуръон қўлёзмаси – VII асрда пергаментга ёзилган, ҳажми 53х68 см бўлган ва 353 варақдан иборат Усмон Мусҳафининг Мадинадан Мовароуннаҳргача бўлган тарихий йўли ёритилади.


Фильмда қўлёзманинг яратилишидан тортиб, турли цивилизациялар даврида бошдан кечирган мураккаб тарихий жараёнлар, унинг Ўзбекистонга қандай сақланиб келгани ва ҳозирда Ислом цивилизацияси марказида муқаддас мерос сифатида эъзозланаётгани ҳужжатлар, тарихий манбалар ҳамда мутахассисларнинг изоҳларига таянган ҳолда ёритилади.


Мазкур ҳужжатли фильм марказдаги экспозиция таркибига киритилиши режалаштирилган бўлиб, у зиёратчилар ва меҳмонлар учун муҳим маънавий-тарихий тажрибани тақдим этади. Фильм орқали томошабинлар нафақат Қуръоннинг тарихий қадр-қиммати, балки Ўзбекистон заминининг бу бебаҳо меросни асраб-авайлашдаги тутган ўрни ҳақида чуқур тасаввурга эга бўлишади.

cisc.uz

Ўзбекистон янгиликлари