Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Июл, 2025   |   25 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:29
Қуёш
05:07
Пешин
12:34
Аср
17:38
Шом
19:55
Хуфтон
21:26
Bismillah
20 Июл, 2025, 25 Муҳаррам, 1447
Янгиликлар

Ислом цивилизацияси маркази – мерос ва билим тарғиб этувчи маскан

08.04.2025   6112   1 min.
Ислом цивилизацияси маркази – мерос ва билим тарғиб этувчи маскан

Ўмоннинг “Ар-Рўъя” нашри журналист Иброҳим Ал-Ҳодийнинг “Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази: мерос ва билимларни тарғиб қилувчи маданий ёдгорлик” сарлавҳали мақоласини чоп этди.

– Тошкентдаги Ислом Цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг маданий мулоқотни ривожлантиришга содиқлигини тасдиқлаган ҳолда, ислом меросини асраб-авайлаб, бу борадаги мавжуд анъаналарни тарғиб этадиган глобал марказга айланишни мақсад қилган, – деб ёзади муаллиф. – 2018 йил Рамазон ҳайити куни иншоот пойдеворига тамал тоши қўйилган. Ҳазрати Имом тарихий мажмуаси ҳудудида жойлашган марказнинг маҳобати ҳар қандай кишини ўзига ром қилади...

Анъанавий ўзбек меъморчилиги ва замонавий технологияни мужассам этган марказ уч қаватли кенг бинодан иборат, баланд гумбазли ислом дизайни улуғворлигини акс эттиради.

Марказнинг мақсади мусулмон олимлари меҳнатини ҳужжатлаштириш, UNESCO ва ISESCO каби халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда бағрикенгликка асосланган қадриятларни тарғиб қилишдир.

Марказ асрлар давомида ислом цивилизацияси ривожини ўрганувчи бир неча асосий бўлимни ўз ичига олган. Иккинчи қаватда ноёб экспонатларга бой кенг музей, каттагина мажлислар зали, учинчи қаватда минглаб қўлёзмалар, улкан кутубхона бор.

Илмий муассасалар билан ҳамкорликда, бутун дунё тадқиқотчилари иштирокида кўплаб лойиҳалар амалга ошириладиган ушбу марказ илмий ва маданий алмашинув майдонига айланиши кутилмоқда.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Жума куни садақа беришнинг фазилати

16.05.2025   13807   1 min.
Жума куни садақа беришнинг фазилати

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Жума кунида садақа беришнинг ҳафтанинг бошқа кунларига нисбатан фазли, Рамазон ойида садақа беришнинг бошқа ойларда садақа беришга нисбатан фазли кабидир”, деди.  

Жуда оз бўлса ҳам, кунига садақа қилишни одат қил. Чунки садақа:
• Аллоҳнинг ғазабини ўчиради;
• касалликка даво бўлади;
• мол-мулкингни поклайди;
• Қиёмат куни соя бўлади;
• инсон вафотидан кейин ҳам ажр-савобни кўпайтириб туради.