Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Апрел, 2025   |   24 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:07
Қуёш
05:33
Пешин
12:27
Аср
17:11
Шом
19:14
Хуфтон
20:34
Bismillah
22 Апрел, 2025, 24 Шаввол, 1446
Янгиликлар

09.04.2025   2293   1 min.
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

100 та сирли ибора (3-қисм)

22.04.2025   45   18 min.
100 та сирли ибора (3-қисм)

100 та СИР-АСРОРЛИ ИБОРА

ёхуд

ОДАМЛАР БИЛАН

МУЛОҚОТ (оила, уй, ишхона, жамоат жойлари) ДАГИ

100 та “СЕҲРЛИ СЎЗ”ни

УЛУҒ  УСТОЗ  УЛАМОЛАРИМИЗ  баён  қилиб  берганлар:

(3-қисм)

ДОНО  ХАЛҚИМИЗ  МАҚОЛЛАРИДАН:

  • Ўзингга раво кўрмаганни

Ўзгага ҳам раво кўрма!

 

  • Ширин-ширин сўзласанг,

Илон инидан чиқар.

Аччиқ-аччиқ сўзласанг,

Мусулмон динидан чиқар.

 

  • Кишининг кўнглини оғритма зинҳор –

Сенинг ҳам кўнглингни оғритувчилар бор!

 

  • Анжом – уй зийнати,

Сўз – инсон зийнати.

 

  • Кўнгилни қўл билан овламасанг,

Тил билан овла!

 

  • Буғдой нонинг бўлмасин,

Буғдой сўзинг бўлсин!

 

  • Пулинг бўлмаса, бўлмасин,

Ширин сўзинг бўлсин!

 

  • Бир яхши гап эсдан чиқмас,

Бир – ёмон гап.

 

  • Оғзига келганни демак — нодоннинг иши,

Олдига келганни емак — ҳайвоннинг иши.

 

  • Аччиқ савол бериб,

Ширин жавоб кутма.

 

  • Аччиқ тил – заҳри илон,

Чучук тилга – жон қурбон.

 

  • Айтар сўзни айт,

Айтмас сўздан қайт!

 

  • Тузсиз ошнинг эпи осон,

Тузсиз гапнинг эпи қийин.

 

  • Айтилган сўз – отилган ўқ.

 

  • Ариқни сув бузар,

Одамни – сўз.

 

  • Беморга ширин сўз керак,

Ақлсизга – кўз.

 

  • Бир таваккал бузади

Минг қайғунинг қалъасин.

Бир ширин сўз битказар

Минг кўнгилнинг ярасин.

 

  • Гап эгасини топади.

 

  • Гапи тўмтоқнинг ўзи тўмтоқ.

Гапи тўнгнинг ўзи тўнг.

 

  • Дунёни ел бузар,

Одамни – сўз.

 

  • Дуо билан эл кўкарар,

Ёмғир билан ер кўкарар.

 

  • Дуо олган – омондир,

Қарғиш олган – ёмондир.

 

  • Ёмон гап ер тагида уч йил ётар.

 

  • Ёмон сўзнинг қаноти бор.

 

  • Ёмон сўз эгасига қайтар.

 

  • Ёмон тил ё жонга урар,

Ё – имонга.

 

  • Ёмоннинг юзи қурсин,

Гапирган сўзи қурсин.

 

  • Заҳар тил суякни ёрар.

 

  • Илиқ сўз – шакар,

Совуқ сўз – заҳар.

 

  • Йўл қувган хазинага йўлиқар,

Сўз қувган – балога.

 

  • Кишининг ўзи етмаган ерга сўзи етар.

 

  • Куч эгмаганни сўз эгар.

 

  • Кўп гап – эшакка юк.

 

  • Овқатни туз мазали қилар,

Одамни – сўз.

 

  • Одам сўзи билан синалар,

Ош – тузи билан.

 

  • Одам сўзлашиб танишар,

Ҳайвон – ҳидлашиб.

 

  • Оз гапир – соз гапир!

 

  • Олим сўзи оз,

Оз бўлса ҳам – соз.

 

  • Сабр қилган мой ошар,

Олқиш олган кўп яшар.

 

  • Севдирган ҳам тил,

Бездирган ҳам тил...

 

  • Сел ариқни бузар,

Ёмон сўз – дилни.

 

  • “Сен” ҳам бир оғиздан,

“Сиз” ҳам...

 

  • Суйдирган ҳам тил,

Куйдирган ҳам тил.

 

  • Суяксиз тил суяк синдирар.

 

  • Сўз найзадан ўткир.

 

  • Сўз оёқдан илгари борар.

 

  • Сўз – чумчуқ эмас,

Оғиздан чиқса, тутиб бўлмас.

 

  • Сўздан сўзни фарқи бор,

Ўттиз икки нархи бор.

 

  • Сўзи нодурустнинг ўзи нодуруст.

 

  • Сўзлагандан сўзламаган яхшироқ,

Сўзлаб эдим – бошимга тегди таёқ.

 

  • Сўзнинг бойлиги – одамнинг чиройлиги.

 

  • Танбаллик – кулфат,

Маҳмаданалик – офат.

 

  • Тил – ақл безаги.

 

  • Тил – ақл тарозуси.

 

  • Тил – ақл ўлчови.

 

  • Тил бор – бол келтирар,

Тил бор – бало келтирар.

 

  • Тил – дил калити.

 

  • Тил – дил таржимони.

 

  • Тил тиғи қилич тиғидан ўткир.

 

  • Тил югуриги – бошга,

Оёқ югуриги – ошга.

 

  • Тил яхшиси бор этар,

Тил ёмони хор этар.

 

  • Тил тиғдан ўткир.

 

  • Тилга ихтиёрсиз – элга эътиборсиз.

 

  • Тилга эътибор – элга эътибор.

 

  • Тилга эҳтиёт – элга эҳтиёт.

 

  • Тили нопок – ўзи нопок.

 

  • Тили шириннинг дўсти кўп.

 

  • Тилни боғла дил билан,

Дилни боғла тил билан.

 

  • Тиғ жароҳати битар,

Тил жароҳати битмас.

 

  • Туя ҳам муомалага чўкар.

 

  • Тўқсон оғиз сўзнинг тўқсонта тугуни бор.

 

  • Узун тил – бошга тўқмоқ,

Бўйинга – сиртмоқ.

 

  • Узун тил – умр заволи.

 

  • Фил кўтармаганни тил кўтарар.

 

  • Шакар ҳам тилда,

Заҳар ҳам тилда...

 

  • Ширин сўз шакардан ширин.

 

  • Ширин сўз – қаймоқли айрон,

Аччиқ сўз – бўйнига арқон.

 

  • Ширинсўз шоҳ косасида сув ичар.

 

  • Ширин юзингдан ширин сўзинг аъло.

 

  • Эгасиз қарғиш эгасини топар.

 

  • Этиги ёмон тўр булғар,

Оғзи ёмон – эл.

 

  • Яхши гапга қулоқ сол,

Ёмон гапга улоқ сол.

 

  • Яхши гапнинг ҳам қулоғи бор,

Ёмон гапнинг – ҳам...

 

  • Яхши нақл – томири ақл.

 

  • Яхши оғизга – ош,

Ёмон оғизга – тош.

 

  • Яхши сўз болдан ширин.

 

  • Яхши сўз бўлдиради,

Ёмон сўз куйдиради.

 

  • Яхши сўз кулдирар,

Ёмон сўз ўлдирар.

 

  • Яхши сўз – кўнгил подшоси.

 

  • Яхши сўз суюнтирар,

Ёмон сўз куюнтирар.

 

  • Яхши сўз тўрга элтар,

Ёмон сўз – гўрга.

 

  • Яхши сўз – юрак ёғи,

Ёмон сўз – юрак доғи.

 

  • Яхши сўз қанд едирар,

Ёмон сўз панд едирар.

 

  • Яхши сўзга учар қушлар эл бўлар,

Ёмон сўзга пашша кучи фил бўлар.

 

  • Яхши сўздан – вафо,

Ёмон сўздан – вабо.

 

  • Қизил тилим бўлмаса,

Қишлар эдим элимда.

Яшил тилим бўлмаса,

Яйрар эдим элимда.

 

  • Яхшининг сўзи – олтин,

Ёмоннинг сўзи – болта.

 

  • Яхшининг сўзи тошни эритар,

Ёмоннинг сўзи бошни чиритар.

 

  • Ўн оғиз сўз минг оғиз бўлар.

 

  • Ўттиз тишдан чиққан сўз

Ўттиз уруққа тарқалар.

 

  • Ўқ бирни ўлдирар,

Сўз – мингни.

 

  • Ёмонликка яхшилик – эр кишининг ишидир.

Ёмонликка ёмонлик – ҳар кишининг ишидир.

 

  • Қарғишнинг икки учи бўлар.

 

  • Яхши сўзнинг мазасини билмаган

Ёмон сўзнинг иззасини билмас.

 

  • Қулоқдан кирган совуқ сўз

Кўнгилга бориб муз бўлар.

 

  • Гўшт-ёғ берма,

Яхши тил бер!

 

  • Яхши ош бергунча, яхши сўз бер!

 

  • Яхши гап билан илон инидан чиқар,

Ёмон гап билан пичоқ қинидан чиқар.

 

  • Дўст орттираман десанг,

Ширин суҳбат қил!

Душман орттираман десанг,

Чақиртикан бўл!

 

  • Қаттиқ гап қариндошга ҳам ёқмас.

 

  • Яхшининг сўзи – қаймоқ,

Ёмоннинг сўзи – тўқмоқ.

 

  • Яхши-яхши деса,

Кунда тариқдай яхшилик қўшилар эмиш.

Ёмон-ёмон деса,

Кунда тариқдай ёмонлик қўшилар эмиш.

 

  • Ўзи совуқнинг – сўзи совуқ.

 

  • Ўзига боқма – сўзига боқ!

 

  • Таом лаззати ўзида,

Одам лаззати – сўзида.

 

  • Ҳар меванинг пўчоғи бор,

Ҳар сўзнинг ўлчови бор.

 

  • Тилингда бўлса болинг –

Кулиб турар иқболинг.

 

  • Ёмон тил бошга бало келтирар.

Яхши тил давлат, дунё келтирар.

 

  • Мазлумлар дилини оғритма бир зум,

Балки бир кун ўзинг бўласан мазлум...

                   

  • Гапнинг қисқаси яхши,

Қисқасидан ҳиссаси яхши.

 

(3 – қисм тугади. Давоми бор...).

                                                                                                                                                Иброҳимжон домла Иномов

 

 

Ибратли ҳикоялар