2025 йил 8 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган амалий тадбирларнинг навбатдагиси Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида ўтказилди. Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов ва Обиджон Қодировлар бошчилик қилди.
Намозхон тик турганида кўзини сажда қиладиган жойига, рукусида оёқ бармоқларига, саждасида бурнининг учига, ўтирганида бағрига, биринчи саломида ўнг елкасига, иккинчи саломида чап елкасига қаратиб ўтириши мустаҳаб ҳисобланади.
Намозда кўзлар юмилмайди, осмонга қаралмайди ва ҳар томонга аланглаб кўз ташланмайди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "Намоз ичида ҳар тарафга қарашдан сақланинглар, чунки киши модомики намоз ичида бўлар экан, Роббига муножот қилади” (Имом Абу Довуд, Имом Насоий ривояти).
Даврон НУРМУҲАММАД