Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Май, 2025   |   15 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:32
Қуёш
05:06
Пешин
12:24
Аср
17:23
Шом
19:36
Хуфтон
21:04
Bismillah
13 Май, 2025, 15 Зулқаъда, 1446
Янгиликлар

11 минг ҳожи қарийб 500 минг қалбларга кириб борди!

10.04.2025   8948   1 min.
11 минг ҳожи қарийб 500 минг қалбларга кириб борди!

“Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” ташаббуси доирасида Республикамиз ҳожилари иштирокида ўтказилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари қизғин давом этмоқда. Шу чоққача бўлиб ўтган 81 минг 116 та тадбирда 494 327 нафар юртдошимиз қамраб олинди.

Уларнинг оилавий шароитларидан келиб чиқиб, тинчлик қадри ва шукроналик, ёшлар тарбияси, иллатларга барҳам бериш, илм-маърифатга тарғиб, ёт ғояларга қарши курашиш мавзуларида суҳбатлар ўтказилди. Эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари, моддий ёрдамлар берилди. 
 

Диний соҳа вакиллари билан бир қаторда 11 мингдан зиёд ҳожилар иштирок этаётган тадбирлар натижасида низоли оилалар яраштирилмоқда, ёт унсурлар таъсирига тушиб қолганлар тўғри йўлга қайтмоқда. 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати 

11 минг ҳожи қарийб 500 минг қалбларга кириб борди! 11 минг ҳожи қарийб 500 минг қалбларга кириб борди! 11 минг ҳожи қарийб 500 минг қалбларга кириб борди! 11 минг ҳожи қарийб 500 минг қалбларга кириб борди! 11 минг ҳожи қарийб 500 минг қалбларга кириб борди! 11 минг ҳожи қарийб 500 минг қалбларга кириб борди! 11 минг ҳожи қарийб 500 минг қалбларга кириб борди! 11 минг ҳожи қарийб 500 минг қалбларга кириб борди! 11 минг ҳожи қарийб 500 минг қалбларга кириб борди! 11 минг ҳожи қарийб 500 минг қалбларга кириб борди! 11 минг ҳожи қарийб 500 минг қалбларга кириб борди! 11 минг ҳожи қарийб 500 минг қалбларга кириб борди! 11 минг ҳожи қарийб 500 минг қалбларга кириб борди! 11 минг ҳожи қарийб 500 минг қалбларга кириб борди!
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Тадқиқотчилар бахтнинг сирини аниқладилар

12.05.2025   2837   1 min.
Тадқиқотчилар бахтнинг сирини аниқладилар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир ғаройиб илмий тадқиқотда олимлар солиҳа хотиннинг уйдаги саодатга кучли таъсир қилишини исботладилар. «Никоҳ ва оила» журналида чоп этилган маълумотда тадқиқотчилар ҳаётдаги бахтнинг сири жуфтида эканини аниқлашди. Тадқиқотчилар бир нечта эркакларни синаб кўрдилар ва эр-хотинлик саодатида аёлнинг асосий роли борлигини аниқладилар. Хотин эрини мақтаса, бу эрнинг ҳаётда бахтиёрлигидан далолат беради. «Эр-хотин муносабатларидаги номутаносиблик аёлларнинг одатда эрларига ҳиссий ва амалий ёрдамни қандай кўрсатиши билан боғлиқ, аксинча эмас», дейди тадқиқот ҳаммуаллифи Дебора Карр. — Бахтсиз турмуш қурган эркаклар, уларнинг умумий фаровонлигини оширадиган эр-хотин муносабатларидан фойда олишлари мумкин. Бинобарин, солиҳа жуфт бу дунёда саодатнинг асосий сабабчиси эканлигини илмий ҳақиқат тасдиқлайди.

Буни севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алйҳи васаллам аллақачон таъкидлаб қўйганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: «Дунё матодир. Дунё матосининг энг яхшиси солиҳа аёлдир» (Имом Муслим ривояти).

Мўмин инсоннинг бу дунёда ўзига мададкор, ҳаётига бахт ва роҳат кириб келишига сабаб бўладиган солиҳа жуфти бўлиши, бу дунёдаги энг яхши саодат тури эканлигини юқоридаги ҳадис таъкидламоқда. Бу бугун олимлар кашф этган ҳақиқатдир. Бизга Ислом неъматини бергани учун Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.