Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Июл, 2025   |   28 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:32
Қуёш
05:10
Пешин
12:35
Аср
17:37
Шом
19:53
Хуфтон
21:23
Bismillah
23 Июл, 2025, 28 Муҳаррам, 1447
Янгиликлар

Битирувчи курс талабалари тақсимоти кўриб чиқилди

10.04.2025   11450   1 min.
Битирувчи курс талабалари тақсимоти кўриб чиқилди

Бугун, 10 апрель куни "Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом таълим муассасасида битирувчи курс талабаларини иш жойларига тақсимлаш ишлари кўриб чиқилди.


Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, масжидлар бўлими ходими Музаффар Жабборов, кадрлар бўлими ходими Абдуносир Бобомирзаев ҳамда Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов иштирок этди.


Улар битирувчи курс талабалари билан суҳбатлашиб, зарурий тавсиялар беришди. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Битирувчи курс талабалари тақсимоти кўриб чиқилди Битирувчи курс талабалари тақсимоти кўриб чиқилди Битирувчи курс талабалари тақсимоти кўриб чиқилди Битирувчи курс талабалари тақсимоти кўриб чиқилди Битирувчи курс талабалари тақсимоти кўриб чиқилди Битирувчи курс талабалари тақсимоти кўриб чиқилди Битирувчи курс талабалари тақсимоти кўриб чиқилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Илмнинг боши - сабр

21.07.2025   3090   1 min.
Илмнинг боши - сабр

Ўтган солиҳлардан қоида ва мерос бўлган сўз бор:


من رام العلم جملة ذهب عنه جملة
."Кимки илмнинг ҳаммасини бирданига ўрганишни истаса, илмнинг ҳаммасидан қуруқ қолади"

Оз вақтда илмнинг ҳаммасини ўрганиб оламан, дея хомтама бўлган талаба, илмнинг ҳаммасидан бебаҳра қолади. Ҳеч нарсага эришмайди.

Қуръони карим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга 23 йил давомида нозил бўлган...

Имом Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳ "Ҳидоя" асарини 13 йил мобайнида рўзадор ҳолда ёзганлар...

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ "Саҳиҳул Бухорий"ни 16 йилда, таҳорат олган ҳолда ва икки ракат нафл намоз ўқиб, ёзганлар...

Илм китоблари ҳарфма-ҳарф ва калима-калима изоҳлаб ўрганилади. Игна билан қудуқ қазишга сабр-тоқат, олий ҳиммат, интизом ва узоқ вақт зарур. Шошқалоқлик ва пухталик бир-бирига зид – ҳеч қачон жамланмайди. 

Муҳтарам толиби илм! Илмнинг боши сабрдир: китобга сабр қиласиз, устозга сабр қиласиз, яшаётган шаҳрингизга сабр қиласиз, ҳамдарсларингизга сабр қиласиз ва ҳоказо.

Илм олиш лаззатига эришгач, сабр мақомидан розилик ва муҳаббат мақомига ўтиб олгач ҳаётингиз мазмуни китоб ва устозлар суҳбатига айланади.