Бугун, 10 апрель куни "Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом таълим муассасасида битирувчи курс талабаларини иш жойларига тақсимлаш ишлари кўриб чиқилди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, масжидлар бўлими ходими Музаффар Жабборов, кадрлар бўлими ходими Абдуносир Бобомирзаев ҳамда Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов иштирок этди.
Улар битирувчи курс талабалари билан суҳбатлашиб, зарурий тавсиялар беришди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон–Озарбайжон саммитининг иккинчи куни тадбирларида иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф хайрли амалдан – Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошланди. Қуръон оятлари тиловат қилиниб, халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб, дуо ўқилди.
Мажмуа ислом оламининг улуғ қадамжоларидан бири ҳисобланади. Мазкур зиёратгоҳ Нақшбандия тариқатининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд дафн этилган жойда барпо этилган бўлиб, бугунги кунда мақбара, хонақоҳ, масжидлар, дахма ва сўфийлик тарихи музейини ўз ичига олади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати