Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Апрел, 2025   |   2 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:53
Қуёш
05:22
Пешин
12:25
Аср
17:16
Шом
19:22
Хуфтон
20:45
Bismillah
30 Апрел, 2025, 2 Зулқаъда, 1446
Янгиликлар

Тошкент ислом институти устозлари кўчат ва гуллар экиб, “Яшил макон” лойиҳасига ҳисса қўшди

10.04.2025   11717   2 min.
Тошкент ислом институти устозлари кўчат ва гуллар экиб, “Яшил макон” лойиҳасига ҳисса қўшди

2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да “Яшил макон” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги ташкилот ва диний соҳа ходимлари фаол иштирок этмоқда.


Хусусан, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ректоримиз У.Ғафуров бошчилигида проректорлар, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари, бир гуруҳ ўқитувчи, ходимлар институт асосий биноси атрофига иқлимга тез мослашадиган, кислород кўп ишлаб чиқарадиган игна баргли ва мевали дарахтлар, гуллар экишди.


Институт ҳудудида экилган кўчатлар “Яшил макон”га айлантириш билан бирга ёшларни, талабаларни табиатга меҳр қўйишга ундаш, шунингдек, динимизда айтилганидек хушманзара боғ-роғлар барпо этиб атроф-муҳитни обод қилишдир.


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.


Анас ибн Молик розияаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар бир муслим банда кўчат ўтказса ёки экин экса, ундан қушми, инсонми ёки ҳайвонми еса, бунинг учун унга садақа (қилганлик савоби) бўлади” (Имом Муслим ривояти).


Бу ҳадис кўчат экишнинг фазилати ва аҳамияти нечоғлик улуғ эканига далолат қилади ва кўчат экувчиларнинг Аллоҳ даргоҳида эришадиган ажр-савоблардан хабар беради. Ушбу амал инсонга нафақат тириклигида, балки вафотидан сўнг ҳам манфаат етказиб туради, Қиёмат кунигача садақаи жория сифатида банда фойдасига хизмат қилади.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари Мадинада ажва хурмосини экканлари манбаларда келтирилган.


Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу айтдилар: “Набий алайҳиссалом амакилари Аббосга фарзандларини кўчат экишга буюришларини, албатта, кўчат экиш фақирликни кетказишини амр этдилар”.


Кўчат экиш, мавжуд дарахтларни асраб авайлаш ҳар бир фуқаронинг инсоний вазифаси бўлиб, эвазига улкан савобларга эришади, бунинг натижасида шаҳар ва қишлоқлар обод, аҳоли эса хушманзара ва тоза ҳаводан баҳраманд бўладилар.


И.Дадабаев,

Ёшлар билан ишлаш,

маънавият ва маърифат бўлими ходими

Тошкент ислом институти устозлари кўчат ва гуллар экиб, “Яшил макон” лойиҳасига ҳисса қўшди Тошкент ислом институти устозлари кўчат ва гуллар экиб, “Яшил макон” лойиҳасига ҳисса қўшди Тошкент ислом институти устозлари кўчат ва гуллар экиб, “Яшил макон” лойиҳасига ҳисса қўшди Тошкент ислом институти устозлари кўчат ва гуллар экиб, “Яшил макон” лойиҳасига ҳисса қўшди Тошкент ислом институти устозлари кўчат ва гуллар экиб, “Яшил макон” лойиҳасига ҳисса қўшди Тошкент ислом институти устозлари кўчат ва гуллар экиб, “Яшил макон” лойиҳасига ҳисса қўшди Тошкент ислом институти устозлари кўчат ва гуллар экиб, “Яшил макон” лойиҳасига ҳисса қўшди Тошкент ислом институти устозлари кўчат ва гуллар экиб, “Яшил макон” лойиҳасига ҳисса қўшди Тошкент ислом институти устозлари кўчат ва гуллар экиб, “Яшил макон” лойиҳасига ҳисса қўшди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўзбекистон уламоси халқаро анжуманда нутқ сўзлади

28.04.2025   10685   1 min.
Ўзбекистон уламоси халқаро анжуманда нутқ сўзлади

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ташкил топганига 35 йил тўлгани муносабати билан Олмаота шаҳрида “Марказий Осиё ва Қозоғистонда Ислом: тарихий анъаналар ва замонавий имкониятлар” мавзусида нуфузли халқаро анжуман ўтказилди. Унда турли давлатлардан келган ислом уламолари иштирок этишди. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази директор ўринбосари Ғуломиддин Холбоев ҳам қатнашиб, “Сунъий онг (интеллект) ва унинг ҳукми”  мавзусида чиқиш қилди.
 

Дарҳақиқат, сунъий онг (СО) – одам каби фикрлаб, қўйилган муаммога ечим топишга йўналтирилган бугунги технология. Гарчи у турли ускуна ва жиҳозлар кўринишида бўлса ҳам, қарор қабул қилиш, инсоний хулқ-атворга тақлид қилиш каби қобилиятларга эга.


Ахборот асри деб аталаётган бугунга келиб илм-фан ва ахборот-коммуникация технологиялари жуда ҳам тез ва шиддат билан ривожланиб бормоқда. Тараққий этган ўлкаларда сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш кенгайиб, у кўплаб соҳаларга кириб бормоқда. Ушбу “онг”нинг шаръий ҳукмига аниқлик киритиш замона фақиҳлари олдида турган муҳим вазифалардан. Зеро, ундан мусулмонлар ҳам кенг миқёсда фойдаланмоқда.


Ўзбекистон уламолари вакили Ғуломиддин домла Холбоевнинг чиқиши шу маънода катта қизиқиш билан тингланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

 

Ўзбекистон уламоси халқаро анжуманда нутқ сўзлади
Ўзбекистон янгиликлари