Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Май, 2025   |   16 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:31
Қуёш
05:05
Пешин
12:24
Аср
17:24
Шом
19:37
Хуфтон
21:05
Bismillah
14 Май, 2025, 16 Зулқаъда, 1446

Марказни бунёд этишда иштирок этиш — катта ишонч ва масъулиятдир!

11.04.2025   4966   1 min.
Марказни бунёд этишда иштирок этиш — катта ишонч ва масъулиятдир!

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Марказ экспозициясининг диний-маърифий йўналишдаги илмий-инновацион лойиҳаларига бағишланган муҳокама ўтказилди. Унда мамлакатимизда диний-маърифий йўналишда фаолият юритаётган ташкилотлар вакиллари, олимлар ва Марказ ходимлари иштирок этди.

 

Учрашувда масъуллар Марказ кутубхонаси фондини маҳаллий ва хорижий нашриётларда чоп этилган диний-маърифий, илмий-оммабоп, замонавий адабиётлар билан бойитиш бўйича фикр-мулоҳазаларини баён этди. Муҳокама марказига диний-маърифий йўналишдаги экспонатларнинг мазмуни, маълумотларнинг асосли эканлиги, уларни бойитиш ва такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот марказларидан мутахассисларни жалб этиш, буюк аждодларимизнинг маданий меросларини оммалаштириш мақсадида уларнинг илмий-маърифий асарларнинг қўлёзма ва нашр нусхалари қўргазмасини ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди.

 

Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган диний-маърифий йўналишдаги ислоҳотлар ҳақида илиқ фикрлар айтилди. Ўзбекистондаги халқаро Ислом академияси ректори Марказ экспозициясини ташкил этишда самарали ишлар амалга оширилаётгани ҳақида сўз юритди:

— Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси бўйича олдимизга устувор вазифалар қўйилган эди. Шу топшириқлар асосида соҳалар кесимида самарали ишлар қилинмоқда. Бунда Марказ экспозициясини бойитишда замонавий ёндашган ҳолда ишлар олиб борилмоқда. Бунда нодир китоблар ва қўлёзмалар рўйхати шакллантирилмоқда. Соҳавий янгиликлар ва кенг жамоатчиликка маълум бўлмаган манбаларни экспозиция учун тақдим этишни режалаштирганмиз. Умуман олганда, Марказ бунёд этилишида ҳисса қўшиш – бу катта ишонч ва масъулиятдир!

 

Учрашувда, шунингдек, Марказ катта илмий ходими Абдушукур Муратов лойиҳалар бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ўз маърузаси билан қатнашди, ҳамкорлар, диний-маърифий йўналишда вилоятларда фаолият юритаётган ташкилотлар ва ҳамкорлар онлайн иштирок этиб, мавзу доирасида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

cisc.uz

Марказни бунёд этишда иштирок этиш — катта ишонч ва масъулиятдир! Марказни бунёд этишда иштирок этиш — катта ишонч ва масъулиятдир! Марказни бунёд этишда иштирок этиш — катта ишонч ва масъулиятдир!
Бошқа мақолалар

Ҳожиларни кузатишда қандай дуо қилинади?

12.05.2025   8075   1 min.
Ҳожиларни кузатишда қандай дуо қилинади?

Cафарга чиқувчиларнинг ҳаққига дуо қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан саналади. У зот алайҳиссалом:

أَسْتَوْدِعُ اللهَ دِيْنَكَ وَأَمَانَتَكَ وَخَوَاتِيمَ عَمَلِكَ

“Аставдиъуллоҳа дийнака ва амаанатака ва хавотийма амалика”, деб саҳобаларни сафарга кузатар эдилар.

Маъноси: “Динингизни, омонатингизни ва амалларингиз хотимасини Аллоҳга топшираман”.

 

Ҳожиларни кузатишда қуйидаги дуоларни қилиш тавсия этилади:

1. Аллоҳим, ҳожиларнинг сафарларини осон қилгин. Уларни Сенга топширдик.
 

2. Аллоҳим, ҳожиларни сафарлари давомида ҳар қандай бало ва ёмонликлардан асрагин ҳамда оилалари бағрига соғ-саломат қайтаргин.
 

3. Аллоҳим, ҳожиларнинг дуо, ибодатларини ва қалбларидаги барча шаръий ният ҳамда мақсадларини ижобат этгин. Гуноҳларини мағфират, тавбаларини қабул қилгин.
 

4. Аллоҳим, ҳожиларнинг ибодатларини Ўзинг учун холис қилинган амаллар қаторида қабул айлагин.
 

Аллоҳнинг фарз ибодатини адо этишга отланган муҳтарам юртдошим Аллоҳ таоло юртимиз, халқимиз ҳаққига қиладиган барча дуоларингизни қабул этсин. Дуоларингизда бизни ҳам унутманг!


Ҳажингиз мабрур, саъйингиз машкур ва гуноҳларингиз мағфур бўлсин!

Даврон НУРМУҲАММАД