Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Апрел, 2025   |   25 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:05
Қуёш
05:32
Пешин
12:26
Аср
17:11
Шом
19:15
Хуфтон
20:35
Bismillah
23 Апрел, 2025, 25 Шаввол, 1446
Янгиликлар

Кўчат экиб, боғ барпо этиш – садақаи жория

14.04.2025   2339   1 min.
Кўчат экиб, боғ барпо этиш – садақаи жория

 


Жаннатмонанд юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланишга катта эътибор қаратиляпти.

Шу йил 12 апрель куни пойтахтимизнинг Бектемир туманида 4 гектар майдонга 1500 тупга яқин кўчат ўтқазилди.

Бу жараёнда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов бошчиликларида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, хусусан, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳамда пойтахтимиз имом-хатиблари фаол иштирок этдилар.

Ерга қадалган капалта, софора, заранг, эман ва чинор каби дарахтлар вақт ўтиб муаззам дарахтларга айланади. Пойтахтизимиз экологиясини янада яхшилашга хизмат қилади, иншоаллоҳ.

Экилган кўчат ва дарахтлар хамда ўсимликлар доимо Аллоҳ таолога тасбеҳ айтиб туради. Инсон ернинг гўзаллигини нафақат асраб-авайлаши, балки унинг янада гуллаб-яшнаши учун ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент шаҳар вакиллиги 

Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Видеолар

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

22.04.2025   1640   1 min.

Унда қатор лойиҳа ва концепциялар муҳокама қилинди. Хусусан, марказ фаолияти билан боғлиқ вазифа ва топшириқлар ижроси, илмий-инновацион лойиҳаларни тоифалаш ва шартномалар тузиш, хориждан олиб келинадиган экспонатлар рўйхати, “Вақт девори” суратлари концепцияларини тасдиқлаш, “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусидаги “Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирларини ўтказиш каби масалалар муҳокама қилинди.
 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
ВИДЕО