Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон субҳ намозини ўқисалар:
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً وَرِزْقًا طَيِّبًا
"Аллоҳумма инний асалука ъилман нафиъан ва ъамалан мутақоббалан ва ризқон тоййибан", деб айтар эдилар».
Маъноси: Аллоҳим, Сендан фойдали илм, қабул бўлувчи амал, пок ризқ сўрайман (Имом Аҳмад, Ибн Можа ва Ибн Сунний ривояти).
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Бугун, 15 май куни Мир Араб олий мадрасасида "Ислом маърифати — ахлоқий ва маънавий баркамоллик асоси" мавзусида республика анжумани бўлиб ўтди.
Илмий-амалий анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов, диний таълим муассасалари, шунингдек, Бухоро давлат педагогика институти, Менежмент ва замонавий технологиялар университети раҳбар ва профессор ўқитувчилари иштирок этди.
Анжуманда бевосита ва масофавий тарзда қатнашган нотиқлар мавзу юзасидан чиқишлар қилиш баробарида муҳим таклиф ва тавсияларни илгари сурдилар.
Mirarab.uz