Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Май, 2025   |   13 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:35
Қуёш
05:09
Пешин
12:24
Аср
17:22
Шом
19:34
Хуфтон
21:01
Bismillah
11 Май, 2025, 13 Зулқаъда, 1446

Расулуллоҳ ﷺнинг тонг отганда қилган дуолари

14.04.2025   7249   1 min.
Расулуллоҳ ﷺнинг тонг отганда қилган дуолари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон субҳ намозини ўқисалар:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً وَرِزْقًا طَيِّبًا

 "Аллоҳумма инний асалука ъилман нафиъан ва ъамалан мутақоббалан ва ризқон тоййибан", деб айтар эдилар».

Маъноси: Аллоҳим, Сендан фойдали илм, қабул бўлувчи амал, пок ризқ сўрайман (Имом Аҳмад, Ибн Можа ва Ибн Сунний ривояти).

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Бошқа мақолалар

Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса

07.05.2025   4963   1 min.
Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар» (Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).