Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Апрел, 2025   |   2 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:53
Қуёш
05:22
Пешин
12:25
Аср
17:16
Шом
19:22
Хуфтон
20:45
Bismillah
30 Апрел, 2025, 2 Зулқаъда, 1446
Янгиликлар

Uzbekistan Airways Тошкент — Жидда рейсларига умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди

15.04.2025   3759   1 min.
Uzbekistan Airways Тошкент — Жидда рейсларига умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди

"Ҳаж 2025" дастури бошланганлиги муносабати билан, 2025 йил 14 апрелдан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент – Жидда – Тошкент йўналишидаги рейсларда Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди. 


2025 йил 14 апрелдан бошлаб авиакомпания рейслари орқали Саудия Арабистонига бораётган барча йўловчилар Тошкентга қайтиш чиптасига эга бўлиши ва 2025 йил 30 апрелгача мамлакат ҳудудини тарк этиши шарт.


Агар 30 апрелдан кейин Саудия Арабистонида қолган йўловчилар аниқланса, жарималар учун жавобгарлик агент ёки йўловчининг зиммасига юкланади.


Саудия Арабистони Фуқаро авиацияси бош бошқармаси айланмасига мувофиқ, Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилаётган Тошкент – Жидда – Тошкент рейслари 2025 йил 30 апрелдан бошлаб бекор қилинади. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

 

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Инсонийлик бебаҳодир

29.04.2025   3506   1 min.
Инсонийлик бебаҳодир

Бир одамнинг қорни очди. У гарчи иқтисодий аҳволи яхши бўлмаса-да, бир тамаддихонага кириб, таом буюртма қилди. Буюртма тайёр бўлгунга қадар деразадан ташқарига қараб ўтираркан, эллик ёшлардаги одам тез-тез тамаддихонага қараб қўяётгани, киришга жазм қилолмай турганига кўзи тушди. Ўтган кетганлар унга эътибор бермас, у эса афтидан жуда оч қолган эди. 
 

Шу пайт буюртма берилган таом олиб келинди. У эса ҳеч ўйланмасдан овқатни олиб, ўзи оч бўлса-да, кўчадаги одамга олиб чиқиб берди. Сўнг ортига қайтиб, ҳисобни беришларини сўради. Ҳолатни зимдан кузатиб турган тамаддихона раҳбари хизматчига бир қоғоз берди. Унда бундай сўзлар ёзилган эди:

“Инсонийлик бебаҳодир, сиздай олийжаноб инсон бизнинг тамаддихонага келганидан бахтиёрмиз. Рухсат берсангиз, сиз бир мискинни меҳмон қилганингиз каби биз ҳам сизни меҳмон қилсак”.


Хулоса шуки, Аллоҳ таоло ҳеч бир амални зое қилмас, бандасини бандасидан қарздор ҳолда қолдирмас, эҳсонга эҳсон билан жавоб қайтарар экан.

Шундай экан, имконимиз борида бошқаларга яхшилик қилиб қолайлик.

Акбаршоҳ Расулов

Ўзбекистон янгиликлари