Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Май, 2025   |   12 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:37
Қуёш
05:10
Пешин
12:24
Аср
17:22
Шом
19:33
Хуфтон
21:00
Bismillah
10 Май, 2025, 12 Зулқаъда, 1446
Янгиликлар

Тошкент ислом институти устозлари доцент илмий унвонига эга бўлди

16.04.2025   12794   1 min.
Тошкент ислом институти устозлари доцент илмий унвонига эга бўлди

#Хушхабар #Илмий_фаолият  

Тошкент ислом институти Кенгаши тавсиясига биноан “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси доценти в.б. Абдуқодир Пардаев,  "Ижтимоий фанлар" кафедраси доцентлари в.б. Беҳзод Соипов ва Нозима Ибрагимова Олий Аттестация комиссияси томонидан тасдиқланган доцент илмий унвонини қўлга киритдилар.  


Ушбу муҳим воқеа муносабати билан доцент аттестати Тошкент ислом институти ректори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Уйғун домла Ғафуров томонидан тантанали равишда устозларга топширилди. У.Ғафуров устозларга келгуси илмий ишларида ҳам катта муваффақиятлар тилади.  


Абдуқодир Пардаев “Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт” ихтисослиги, Беҳзод Соипов “Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар” ихтисослиги ва Нозима Ибрагимова “Ислом тарихи ва манбашунослиги” бўйича доцент унвонига эришиб, институтнинг илмий салоҳиятини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз!

Тошкент ислом институти

Матбуот хизмати

 

Тошкент ислом институти устозлари доцент илмий унвонига эга бўлди Тошкент ислом институти устозлари доцент илмий унвонига эга бўлди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ҳуқуқий саводхонлик соати

07.05.2025   10220   1 min.
Ҳуқуқий саводхонлик соати

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллигида вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов раҳбарликларида вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятда фаолият кўрсатаётган масжидлар мутаваллилари учун йиғилиш ўтказилди.


Йиғилишда вилоят Адлия бошқармаси мутахассиси З.Ахмедходжаева, Янги Наманган тумани кадастр бўлими бошлиғи О.Усманов, нотариус А.Артиқовлар иштирок этдилар. 


Унда нотиқлар томонидан мутавалли масжид имом-хатибининг хўжалик ишлари бўйича ёрдамчиси, масжидларнинг иқтисодий фаолиятини яхшилаш, ходимларнинг ойлик иш хақи билан таъминлаш,  қурилиш-таъмирлаш ишларини белгиланган тартиб ва меъёрларга риоя қилган ҳолда амалга ошириш, масжид мулкини иқтисод қилиш мақсадида гелеоколлекторлар ўрнатиш, мавжуд қозонхоналарни хавфсиз ҳудудларга олиб чиқиш, иш юритиш номенклатурасига, ички меҳнат тартиб қоидаларига ва муомала маданиятига риоя қилиш, масжидларнинг тозалик ва ободонлаштириш ишларига масъул эканини айтиб ўтилди.


Масжидларнинг таъсис хужжатлари, иш ҳақларини меъёрлаштириш, янги ходим ишга қабул қилинганда Адлия бошқармасини онлайн хабардор қилиш, масжидлардаги мавжуд “текширишларни рўйхатга олиш китоби”ни юритиш тартиби юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.


Йиғилиш давомида масжидларнинг қўшимча ер майдонларини қонунийлаштириш, кадастр ҳужжатини расмийлаштириш тартиб-қоидалари ва ҳуқуқий оқибатлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. 


Йиғилиш давомида  қатнашчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига  мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Ҳуқуқий саводхонлик соати Ҳуқуқий саводхонлик соати Ҳуқуқий саводхонлик соати Ҳуқуқий саводхонлик соати