#Хушхабар #Илмий_фаолият
Тошкент ислом институти Кенгаши тавсиясига биноан “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси доценти в.б. Абдуқодир Пардаев, "Ижтимоий фанлар" кафедраси доцентлари в.б. Беҳзод Соипов ва Нозима Ибрагимова Олий Аттестация комиссияси томонидан тасдиқланган доцент илмий унвонини қўлга киритдилар.
Ушбу муҳим воқеа муносабати билан доцент аттестати Тошкент ислом институти ректори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Уйғун домла Ғафуров томонидан тантанали равишда устозларга топширилди. У.Ғафуров устозларга келгуси илмий ишларида ҳам катта муваффақиятлар тилади.
Абдуқодир Пардаев “Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт” ихтисослиги, Беҳзод Соипов “Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар” ихтисослиги ва Нозима Ибрагимова “Ислом тарихи ва манбашунослиги” бўйича доцент унвонига эришиб, институтнинг илмий салоҳиятини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз!
Тошкент ислом институти
Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар» (Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).