Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Май, 2025   |   11 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:38
Қуёш
05:11
Пешин
12:24
Аср
17:21
Шом
19:32
Хуфтон
20:58
Bismillah
09 Май, 2025, 11 Зулқаъда, 1446
Янгиликлар

То ҳаёт экансиз...

18.04.2025   11737   1 min.
То ҳаёт экансиз...

Тирикмисиз? Ҳаётнинг қадрига етинг. 
 

Чарчадингизми? Аллоҳ яратган табиат қўйнига чиқинг дам олинг, тафаккур қилинг! 
 

Йиқилдингизми? Аллоҳдан сабр ва куч сўраб, ўрнингиздан туринг. 
 

Сиздан сўрасалар, ўйланмай бераверинг. Зеро, ҳамма нарса Аллоҳники. Аллоҳ вақтинчалик сизга бериб турибди, холос. Ўрни бўлса, муҳтожларга улашиб, савобини олиб қолинг. 
 

Сизни қадрламасалар хафа бўлманг, қадрлашларини сўраманг ҳам. Аммо шаънингиз топталган жойда қолманг. 
 

Ўргатсалар, ўрганинг сабоқ олинг. Ҳаёт синовлари олдида енгилманг. Курашиб яшанг. То ҳаёт экансиз, ҳар бир неъматнинг шукрини қилинг. Бу фоний оламда ҳаммаси синов эканини эсдан чиқарманг. 

Акбаршоҳ Расулов

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ризқни кенг, умрни узун қилувчи амал

07.05.2025   2489   1 min.
Ризқни кенг, умрни узун қилувчи амал

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимни ризқи кенг, умри узоқ бўлиш хурсанд этса, силаи раҳм қилсин", дедилар (Имом Бухорий ривояти).