Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
04 Июн, 2025   |   8 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:08
Қуёш
04:51
Пешин
12:26
Аср
17:35
Шом
19:55
Хуфтон
21:31
Bismillah
04 Июн, 2025, 8 Зулҳижжа, 1446

Қабулда мурожаатлар ўз ечимини топди

23.04.2025   13027   1 min.
Қабулда мурожаатлар ўз ечимини топди

Бугун, 23 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаат ва таклиф-мулоҳазаларини тинглади.


Мазкур қабул жараёнида фуқаролар томонидан билдирилган шаръий масалалар, масжидлар қуриш, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид масалалар атрофлича ўрганилиб, масъулларга қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан топшириқ берилди.


Бугунги қабул давомида юртимизнинг турли ҳудудларидан келган ҳар бир фуқаронинг муаммо ва таклифлари эшитилиб, уларнинг ечими бўйича амалий чоралар кўрилди.


Ана шундай қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан ҳам амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Қабулда мурожаатлар ўз ечимини топди Қабулда мурожаатлар ўз ечимини топди Қабулда мурожаатлар ўз ечимини топди Қабулда мурожаатлар ўз ечимини топди Қабулда мурожаатлар ўз ечимини топди Қабулда мурожаатлар ўз ечимини топди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳамдардлик билдирамиз

04.06.2025   855   1 min.
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Жиззах вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Ботирхон домла Рўзиевнинг падари  бузрукворлари Жониқул отанинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.


Охират сафарига кузатилган отахон эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзанд ва невараларни ўстирдилар, чиройли тарбия қилдилар.


Аллоҳ таоло марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳум отахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Ботирхон домла Рўзиевга, у кишининг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.


Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz

Ўзбекистон янгиликлари