Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Апрел, 2025   |   1 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:55
Қуёш
05:23
Пешин
12:25
Аср
17:15
Шом
19:21
Хуфтон
20:44
Bismillah
29 Апрел, 2025, 1 Зулқаъда, 1446
Янгиликлар

Тайланд шайхулисломи ўринбосари билан мулоқот қилинди

23.04.2025   7751   1 min.
Тайланд шайхулисломи ўринбосари билан мулоқот қилинди

Бугун, 23 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Тайланд шайхулисломи ўринбосари доктор Абдуллоҳ Нумсук бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. 

Мулоқот аввалида Ҳомиджон домла Ишматбеков меҳмонларни ташриф билан қутлаб, Ўзбекистон ва Таиланд давлатлари алоқалари ривожланиб бораётгани, икки давлат раҳбарларининг муносабатлари ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун замин бўлаётганини таъкидлади. 

Учрашув давомида мартабали меҳмонга Ўзбекистон мусулмонлари идораси тарихи, мақсад-вазифалари, асосий фаолият йўналишлари, масжид-мадрасалар фаолияти, диний таълим ва ҳаж-умра тадбирлари тўғрисида сўзлаб берилди. 

Ўз навбатида доктор Абдуллоҳ Нумсук самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, икки мамлакат ўртасидаги алоқалар тараққий этаётгани ва томонлар самарали мулоқотлар ўтказаётганини мамнуният билан таъкидлади. У Ўзбекистон замини дунё цивилизацияси марказларидан бири бўлгани, бу юртдан етишиб чиққан буюк мутафаккирлар инсоният тараққиётига катта ҳисса қўшани, хусусан, Имом Бухорий, Имом Термизий каби алломалар бутун мусулмон оламига машҳур эканини эътироф этди.

Шунингдек, делегация вакиллари Ўзбекистон билан илм-фан, таълим-тарбия, илмий-тадқиқот ва зиёрат туризми йўналишларида кўп қиррали ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканларини билдирди.

Мулоқот асносида Ҳомиджон домла Ишматбеков Тайланд давлати Шайхулисломи ўринбосари Доктор Абдуллоҳ Нумсукни 2025 йилнинг сентябрь ойида Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий мажмуаси очилиши маросимларига таклиф этди.

Ташриф давомида меҳмонлар “Ҳазрати Усмон Мусҳафи”ни зиёрат қилиб, юртимизда олиб борилаётган тарихий ишларни юқори баҳолади.

Учрашув якунида ўзаро эсдалик совғалари алмашди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Тайланд шайхулисломи ўринбосари билан мулоқот қилинди Тайланд шайхулисломи ўринбосари билан мулоқот қилинди Тайланд шайхулисломи ўринбосари билан мулоқот қилинди Тайланд шайхулисломи ўринбосари билан мулоқот қилинди Тайланд шайхулисломи ўринбосари билан мулоқот қилинди Тайланд шайхулисломи ўринбосари билан мулоқот қилинди Тайланд шайхулисломи ўринбосари билан мулоқот қилинди Тайланд шайхулисломи ўринбосари билан мулоқот қилинди Тайланд шайхулисломи ўринбосари билан мулоқот қилинди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Бой бўлиш учун

28.04.2025   2241   1 min.
Бой бўлиш учун

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Набий алайҳиссалом: "Ўзингиз яхши кўрган нарсани бировларга ҳам раво кўрмас экансиз, ҳеч бирингиз чин мўмин бўла олмайсиз", деганлар. 

Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Биз Исломдан олдин бой бўлиш учун пулни йиғиш керак деб ўйлар эдик. Кейин билсак, бой бўлиш учун уни сарфлаш (эҳсон, садақа қилиш) керак экан".