Унда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилаётган Марказнинг энг муҳим бўлимларидан бири – Қуръони карим зали концепциясини янада мукаммаллаштириш, унинг таркибий қисмларини бойитиш ва ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Зикр иймонни кучайтиради ва унинг қалб касалликларига сабаб бўлувчи заифлигини муолажа қилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Иймонингизни янгилаб туринглар" дедилар. "Ё Аллоҳнинг Расули, иймонимизни қандай янгилаймиз? деб айтишди". У зот алайҳиссалом: "Лаа илаҳа иллалоҳ" калимасини айтишни кўпайтиринглар", дедилар (Имом Аҳмад ривояти).