Савол: Пайғамбаримизни исмларини зикр қилинганда саловат айтиш керак. Қуръон ўқиганда исмларини қироат қилганда ҳам тўхтаб саловат айтиладими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Қуръони карим қироат қилинаётганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмлари келиб қолса, қироатни тўхтатмайди, тугатгандан кейин салавот айтиб қўяди. Уламолар мана шундай йўл тутиш афзал деганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Жаннатга кирдим ва унинг эшигида садақа ўн (баробар савоб), қарз эса ўн саккиз (баробар савоб) билан (мукофотланади) деган ёзувни кўрдим. Шунда "Эй Жаброил, қандай қилиб садақа ўн, қарз ўн саккиз баробар бўлади?" дедим. Жаброил алайҳиссалом: "Чунки садақа бойнинг ҳам, фақирнинг ҳам қўлига тушаверади. Қарз эса, фақат муҳтожнинг қўлига тушади", деди.