Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума куни ўн икки соатдир. Ундан қайси соатда мусулмон Аллоҳдан бирор нарса сўраса, Аллоҳ таоло унга ўша нарсани берур. Уни асрдан кейинги охирги соатда изланглар", дедилар.
Солиҳлардан бири айтади: "Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Роббим дуоларимни ижобат қилаверди. Ҳатто Роббимдан бирон нарса сўрашга уяладиган бўлиб қолдим".
Фазл ибн Фазола раҳимаҳуллоҳ жума куни аср намозини ўқигач то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.
Шайх Абдуллоҳ Сирожиддин: Ориф зотлардан бири айтади: "Жума кунида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг энг ози уч юз ёки тўрт юзтадир", дер эдилар.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Эй Зайд ибн Ваҳб! Агар жума куни бўлса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга минг марта салавот айтишни тарк қилмагин", дедилар.
Абу Нуайм "Ҳилятул авлиё" да ривоят қилган.