Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман", дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума кечаси "Ҳо мим" – "Духон"ни қироат қилса, мағфират қилинади», дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким жума кечаси "Ҳо мим" – "Духон" сурасини ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума кечаси ёки жума куни "Ҳо мим" – "Духон"ни қироат қилса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади», дедилар.