Ўзбекистон тараққиётининг янги даврида виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, диний-маърифий соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, “Ҳаж” ва “Умра” сафарларини ташкил этиш ва зиёратчиларга қулай шароитлар ҳозирлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.
Хабар берганимиздек, мамлакатимизда ҳаж мавсуми жорий йил 13 май кунидан бошланди. (https://t.me/muslimuzportal/41370)Айни кунларда Мадинаи мунавварада ибодатларини ниҳоясига етказган юртдошларимиз бирин-кетин Макка шаҳрига йўл олмоқдалар.
17 май куни навбатдаги зиёратчилар Маккаи мукаррамага шинам автобусларда етиб келди. Бўлғуси ҳожиларга муқаддас шаҳардаги “Аброж Дана” ва "Вафақ ал-Саҳа" меҳмонхоналарида зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар, гуллар ва ҳадялар улашилиб, иззат-икром қилинди.
Мана шундай илтифотлардан кўнгиллари кўтарилган юртдошларимиз Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтиб, уларга бўлган катта эҳтиром ва эътиборни нафақат мамлакатимизда, балки олис Макка шаҳрида ҳам чин дилдан ҳис этишди.
Шу кунларда ушбу муқаддас шаҳарда тоат-ибодатларини адо этаётган юртдошларимиз ҳар қадамда давлатимизнинг ғамхўрлигини ҳис қилиб, ўз дуоларида юритимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тиламоқдалар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Баъзан биргина нотўғри қарор бир умрлик армонга айланиши, ортида эса юраги оғриққа тўлган болажонлар қолиши мумкин.
Коррупцияга қарши кураш – фақат ҳуқуқий талаб эмас, балки ҳар биримиз учун маънавий бурч. Чунки ҳалоллик – фарзандларимизнинг келажаги учун қўшган энг катта ҳиссамиздир.
Бир лаҳзалик манфаат бир умрлик пушаймонликка арзимайди.
Солиқ қўмитаси томонидан айни шу мавзуда тайёрланган видеороликни томоша қилинг!