Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Июн, 2025   |   11 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:50
Пешин
12:27
Аср
17:36
Шом
19:57
Хуфтон
21:34
Bismillah
07 Июн, 2025, 11 Зулҳижжа, 1446
Мақолалар

Динда ғулув кетишнинг салбий оқибатлари

23.05.2025   7662   1 min.
Динда ғулув кетишнинг салбий оқибатлари

Исломда "ғулув" дин илмини англашда ҳаддан ошишдир. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: "Айтинг: "Эй аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошмангиз ва олдиндан адашган ва кўпларни адаштирган ҳамда тўғри йўлдан чалғиганларнинг ҳавойи нафсларига эргашмангиз!" (Моида сураси, 77-оят).

Расулуллоҳ алайҳиссалом "Аллоҳ таоло шариатда зиёда чуқур кетувчилар ҳалок бўлдилар", деб уч марта айтишларида, динда ҳаддан ташқари зиёдалик қилиш инсонни ҳалок қилиш билан тенг эканлигидан огоҳлантирмоқдалар. 

Динда ғулувга кетиш мусулмон жамиятларида ихтилоф ва гуруҳбозликка, фитнага ва охир-оқибат ақиданинг бузилишига олиб келади. Ислом тарихида хавориж, мўътазила ва бошқа оқим ва тоифаларнинг вужудга келиши ҳам, асосан, динда ғулувга кетиш натижасида содир бўлган. 

Айни вақтда, ғулувга берилганлар динни ўта оғир ва машаққатли тушунтирганлари боис одамлар тўғри йўлдан адашиб, ундан безиб қоладилар. Динда ғулувга кетиш ҳақида сўз юритилганда ақидапараст оқимларнинг ақидавий масалаларда ғулувга кетганлари ва уларнинг хатолари ҳамда бу эътиқодлари соф исломий таълимотларга нақадар зид эканини эсламасдан иложи йўқ. 

Ғулувга кетиш, саркашлик, итоатсизлик, манмансираш каби иллатлардан холи бўлган ўтмиш аждодларимиз динимизни асраб-авайлаб, бизгача етказдилар. Шундай экан, диннинг мусаффолигини асраш ва уни келажак авлодга асл холича етказиш бизнинг вазифамиздир.

Абдуғоффор Ҳакимов, Мингбулоқ тумани

"Қўш қишлоқ" жоме масжиди имом-хатиби

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Минода ибодатлар якунланиб, Арафотга етиб келинди

05.06.2025   6524   1 min.
Минода ибодатлар якунланиб, Арафотга етиб келинди

Шу йил 5 июнь куни - ҳижрий зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни зиёратчиларимиз Мино водийсидан эрта тонгдан гуруҳ-гуруҳ бўлиб замонавий автобусларда Арафот майдонига етиб келишди. Ушбу муборак жойда ҳамюртларимиз учун алоҳида ажратилган жойда барча тайёргарликлар ҳозирлаб қўйилган.  
 

Ишчи гуруҳи томонидан зиёратчиларимиз хотиржам ибодат қилишлари учун кенг ва шинам чодирлар тайёрланган, совуткич ва музлаткичлар узлуксиз ишламоқда, уч маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва салқин ичимликлар мунтазам тақдим этилмоқда. 


Аллоҳ таоло барча ҳожиларнинг ҳажларини мабрур, элу юрт ҳаққига қилган дуоларини қабул айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Минода ибодатлар якунланиб, Арафотга етиб келинди Минода ибодатлар якунланиб, Арафотга етиб келинди Минода ибодатлар якунланиб, Арафотга етиб келинди Минода ибодатлар якунланиб, Арафотга етиб келинди Минода ибодатлар якунланиб, Арафотга етиб келинди Минода ибодатлар якунланиб, Арафотга етиб келинди
Ўзбекистон янгиликлари