frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

1 дақиқада Фотиҳа сурасини неча маротаба ўқий оласиз?

26.05.2025   6785   1 min.
1 дақиқада Фотиҳа сурасини неча маротаба ўқий оласиз?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади: "Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандам нимани сўраса, бераман". Агар у (банда): "Алҳамду лиллааҳи Роббил ъааламийн", деса, Аллоҳ: "Бандам Менга ҳамд - шукр айтди", дейди. Банда: "Ар-Роҳманир Роҳийм", деса, Аллоҳ: "Бандам Менга сано - мақтов айтди", дейди. Банда: "Маалики йавмид-дийн", деса, Аллоҳ: "Бандам Мени улуғлади", дейди. Банда: "Иййаака наъбуду ва иййаака настаъийн", деса, Аллоҳ: "Бу - Мен билан бандам орасидаги нарса, бандам нимани сўраса, бераман", дейди. Агар банда: "Иҳдинас-сиротол мустақийм, сиротоллазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағдуби ъалайҳим валаддоллийн", деса, Аллоҳ: "Бу бандамга хос, сўраганини бердим", дейди" (Имом Насоий ривояти).

Бир дақиқада Фотиҳа сурасини 6 маротаба ўқий оласиз. Унинг ҳарфлари сони 122 та. Агар уни бир маротаба ўқисангиз, 122х10=1220 та савоб берилади. Чунки ҳадисга мувофиқ, ҳар бир ҳарф учун 10 та савоб ваъда қилинган. Агар сиз уни 6 маротаба ўқисангиз, 7320 та савобга эга бўласиз. Бу Аллоҳнинг фазли, ким уни зиёда қилса, Аллоҳ ҳам фазлини зиёда қилаверади.

«Фазилатли амаллар - ажри улуғ амаллар» китобидан

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Улуғ аждодимиз меъросига оид республика илмий-амалий анжумани ўтказилди (фото+) 

30.06.2025   1995   1 min.
Улуғ аждодимиз меъросига оид республика илмий-амалий анжумани ўтказилди (фото+) 

Бугун, 30 июнь куни Хоразм Маъмун академиясида "Нажмиддин Кубро маънавий-маърифий мероси ва унинг замонавий тадқиқи" мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.


Мазкур анжуман Давлатимиз раҳбарининг Нажмиддин Кубро таваллудининг 880 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида илгари сурган ташаббуси доирасида улуғ аждодимизнинг илмий ва маънавий меросини чуқур ўрганиш, бу меросни замонавий тадқиқот методлари асосида таҳлил қилиш ҳамда унинг умуминсоний ва миллий қадриятлар тизимидаги ўрнини белгилаш мақсадида ташкил этилди.


Анжуман доирасида Нажмиддин Кубронинг тасаввуфий ва маърифий ғоялари, уларнинг замонавий маънавий-ахлоқий муаммоларни ҳал этишдаги ўрни, алломанинг ҳаёти ва фаолиятига оид тарихий манбалар, асарларининг бугунги кундаги илмий ва амалий аҳамияти, кубровийлик таълимотининг тарихи ва бугунги ҳолати, шунингдек, ушбу таълимотнинг кейинги тасаввуф мактабларига таъсири кенг муҳокама этилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Улуғ аждодимиз меъросига оид республика илмий-амалий анжумани ўтказилди (фото+)  Улуғ аждодимиз меъросига оид республика илмий-амалий анжумани ўтказилди (фото+)  Улуғ аждодимиз меъросига оид республика илмий-амалий анжумани ўтказилди (фото+)  Улуғ аждодимиз меъросига оид республика илмий-амалий анжумани ўтказилди (фото+)  Улуғ аждодимиз меъросига оид республика илмий-амалий анжумани ўтказилди (фото+)  Улуғ аждодимиз меъросига оид республика илмий-амалий анжумани ўтказилди (фото+)  Улуғ аждодимиз меъросига оид республика илмий-амалий анжумани ўтказилди (фото+)  Улуғ аждодимиз меъросига оид республика илмий-амалий анжумани ўтказилди (фото+) 
Ўзбекистон янгиликлари