Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Август, 2025   |   19 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:02
Қуёш
05:30
Пешин
12:33
Аср
17:22
Шом
19:29
Хуфтон
20:50
Bismillah
13 Август, 2025, 19 Сафар, 1447

Ҳақ йўлдан адашманг!

13.01.2024   673   2 min.
Ҳақ йўлдан адашманг!

Олимжон аканинг ўғли моҳир уста эди. Каттароқ ҳовли ва янги машина олиш илинжида, мўмайроқ даромад топсин, деб фарзандини хорижга ишлашга жўнатди. Уни ўзга юртда ўртоқлари кутиб олди. Иши ҳам юришди, тузуккина пул юбора бошлади. Қисқа вақт ичида намоз ўқишни бошлаб, кимлардандир сабоқ ҳам олди.
Олимжон ака ўғлининг намоз ўқиётганидан ва кўп пул жўнатаётганидан мамнун эди.
Олти ойдан кейин ўғли устозлари ва яна бир нечта тенгдоши билан Туркияга бориб ишлашини, у жойда бундан-да кўп пул топишини айтиб, отасидан рухсат олди. Ота бундан севинди. Аммо унинг бу хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Бир куни имомнинг жума мавъизасида сўзлаган огоҳликка чорловчи нутқи Олимжон акани довдиратиб қўйди. Ўғли шубҳали кимсаларнинг қарамоғида эканини бутун вужуди билан ҳис қилди. Негаки, бундай кишилар Туркия баҳонасида Сурияга олиб кетилиши бор гап-да.
Олимжон ака – ҳеч кимга лом-мим демасдан тегишли идорага бориб, бу ҳақда хабардор қилди. Яхши ҳамки, давлатимизнинг саъй-ҳаракати билан алданган болалар ватанга қайтариб келинди. Олимжон аканинг фарзанди ҳеч нарсадан хабари йўқлигини билдириб, узр сўради ва яна аввалги ишини давом эттирди.
Азизлар, қанчадан-қанча фарзандлар хорижда пул топаман, деб алданиб, бошқа оқимларга ўтиб, ҳатто қўлига қурол олиб, жиҳодчилар гуруҳига қўшилиб, алал-оқибат жанозасиз ҳам кўмилиб кетди.
Матбуот орқали юртдошларимизнинг ҳақ йўлдан адашмасликка даъват қилинаётгани яхши самара беряпти. Шунингдек, имом-домлаларимизнинг маҳаллаларда, тўй ва маросимлардаги диний-маърифий суҳбатлари халқимизни огоҳликка ундамоқда.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган: “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса,
бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз” (Наҳл сураси, 97-оят).
Ҳақиқатан, тинчликнинг қадрига етиб, ҳақ йўлдан адашмай юришдек бахтли ҳаёт ҳеч қачон юртимизни тарк этмасин! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар: “Ҳақиқий мусулмон бошқа мусулмонларга тили билан ҳам, қўли билан ҳам
озор етказмаган кишидир” (Муттафақун алайҳ).
Озор бериш мусулмон кишининг иши эмас. Ҳақиқий мусулмон бўлиш учун ҳаракат қилинг ва ҳақ йўлдан адашманг!

Нозбуви ТЕМИРОВА,
Самарқанд вилояти бош имом-хатибининг

хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

"Мўминалар", 6-сон, 2023 йил

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳожилар кирмаган хонадон қолмади ҳисоб

13.08.2025   1783   1 min.
Ҳожилар кирмаган хонадон қолмади ҳисоб

Сайёр йиғилиш

Икки ҳожи суҳбатидан:
– Ассалому алайкум, саломатмисиз?
– Ваалайкум ассалом, раҳмат, алҳамдуллилаҳ.
– Йўл бўлсин!
– Бугун «Ҳилол» масжидида сайёр йиғилиш ўтказиларкан. Зайниддин домла келарканлар.
– Шошманг, мен бехабар қолибман.
– Юраверинг.... 

* * *

Бугун Олмалиқ шаҳридаги «Ҳилол» жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов бошчиликларида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.


Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов, шаҳар бош имом-хатиби, имомлар, отинойилар, «Ҳаж 2025» ҳожилари, маҳалла фаоллари иштирок этди.


Тадбирдан сўнг шаҳардаги маҳаллаларга чиқилиб, оилалар ўрганилди. Ажрим ёқасида турган ёшлар яраштирилди, спиртли ичимликка ружу қўйган кишилар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, уларга йўл-йўриқлар кўрсатилди, тавсиялар берилди.


Шаҳардаги масжидлар имом-хатиблари ҳам тадбирда фаол қатнашдилар.


Шундан сўнг яна «Ҳилол» масжидига қайтилиб, амалга оширилган ишлар кўриб чиқилиб, келгусидаги режалар белгилаб олинди.


Хайрли дуолар билан сайёр йиғилиш ниҳоясига етди.

* * *

– Йиғилиш жуда самарали бўлди. Кўплаб оилаларга кирилиб, ҳол сўралгани кўнгилдагидек иш бўлди-да.

– Шундай хайрли ишлар бошида турган азиз инсонлар барака топишсин...

Тошкент вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Ҳожилар кирмаган хонадон қолмади ҳисоб Ҳожилар кирмаган хонадон қолмади ҳисоб Ҳожилар кирмаган хонадон қолмади ҳисоб Ҳожилар кирмаган хонадон қолмади ҳисоб Ҳожилар кирмаган хонадон қолмади ҳисоб Ҳожилар кирмаган хонадон қолмади ҳисоб Ҳожилар кирмаган хонадон қолмади ҳисоб Ҳожилар кирмаган хонадон қолмади ҳисоб Ҳожилар кирмаган хонадон қолмади ҳисоб Ҳожилар кирмаган хонадон қолмади ҳисоб Ҳожилар кирмаган хонадон қолмади ҳисоб Ҳожилар кирмаган хонадон қолмади ҳисоб Ҳожилар кирмаган хонадон қолмади ҳисоб Ҳожилар кирмаган хонадон қолмади ҳисоб Ҳожилар кирмаган хонадон қолмади ҳисоб Ҳожилар кирмаган хонадон қолмади ҳисоб Ҳожилар кирмаган хонадон қолмади ҳисоб
Ўзбекистон янгиликлари