Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилнинг 31 май санасида Мир Араб олий мадрасасини 32 нафар, Имом Термизий ўрта махсус диний таълим муассасасини 23 нафар битирувчи битирди.
Бугун, 3 июн куни эса Андижон вилоятидаги "Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом таълим муассасасининг 2021-2025-ўқув йили битирувчилари учун тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, бу йил диний олий таълим муассасаларини тамомлаётган 119 нафар битирувчидан 15 нафари аёл-қизлар, ўрта махсус таълим муассасаларини битираётган 436 нафардан 56 нафари аёл-қизлардир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Имкониятни қўлдан бой берманг! Жумага эрта борганга туя қурбонлик қилганнинг савоби берилади...
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қачонки, жума куни бўлса, масжиднинг эшикларидан ҳар бир эшикда фаришталар туради ва келганни ёзадилар. Қачонки имом келса, саҳифаларни ёпиб, зикрни тинглашга келурлар. Эрта борувчи худди туя қурбонлик қилган кабидир.
Сўнгра, худди қорамол қурбонлик қилган каби.
Сўнгра, худди қўчқор қурбонлик қилган каби.
Сўнгра, худди товуқ қурбонлик қилган каби.
Сўнгра, худди тухум қурбонлик қилган каби", дедилар.