#xabar #haj2025
Жорий йилнинг 12 июнь кунидан эътиборан Саудия Арабистонидаги ҳожиларимиз бир неча кун давомида навбати билан она Ватанимизга қайтиб келадилар.
Ҳамюртларимиз Жидда шаҳридан мамлакатимизнинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларига тўғридан-тўғри парвоз қиладилар.
Ташиш ишларига “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятининг замонавий самолётлари, малакали учувчи ва борт кузатувчилари жалб этилган.
Зиёратчиларимизнинг ҳаж амаллари қабул, дуолари мустажоб бўлсин, файзу баракалари ила ўлкамиз нурга тўлсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Қуръонни ҳажр (тарк) қилманглар
1. Агар: "...уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлари....", каби бўла олмасангиз, (Бақара сураси, 121-оят).
2. Ҳеч бўлмаса: "...ундан муяссар бўлганича қироат қилинглар", каби бўлинг. (Муззаммил сураси, 20-оят).
3. Агар унисини ҳам, бунисини ҳам йўқотсангиз: "...унга қулоқ солинглар ва жим туринглар...", каби бўлинг. (Аъроф сураси, 204-оят).