#xabar #haj2025
Бугун, 12 июнь куни эрта тонгда юртимиз ҳожиларининг илк гуруҳлари юртимизга йўл олишди.
Айтиб ўтиш жоиз, бу йилги ҳаж мавсуми ҳар қачонгидан ҳам файзли, шукуҳли ўтди. Ҳаж арконларини бажариш учун юртимиз мўмин-мусулмонларига Мадинаи мунаввара, Маккаи мукаррамада яратилган шарт-шароитларга кўплаб мусулмонларнинг ҳаваси келганига барча гувоҳ бўлди.
Айниқса, меҳмонхоналар, Мино, Арафот водийларидаги қулайлик ва имкониятлар, тиббий ва транспорт хизматлари барчани мамнун этди.
Эндиликда ибодатларни ҳузурланиб адо этган, юз-кўзлари порлаган, пешоналаридан нур балқиган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи диёримизга қайтишмоқда.
Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини қабул айласин. Фарзанду анжумандлари бағрига эсон-омон етиб олишсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
#Қуръон_ва_тажвид_ўқув_курси
Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг навбатдаги 62-давра тингловчилари ўқишни бошламоқда. Шу муносабат билан “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси бўлими бошлиғи Аҳмадхон қори Рашидов тингловчилар билан учрашув ўтказди. Унда курснинг аҳамияти ва ўқув жараёни ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, тингловчиларнинг фикрлари тингланиб, уларга тавсиялар берилди.
Маълумот учун:
- Қабул: ҳар шанба куни, соат 09:00 – 14:00;
- Тўлов: 3 ойлик курс учун 1 648 000 сўм;
- Рўйхатдан ўтгач, тингловчилар навбат билан ўқишга чақирилади.
Манзил:
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. (https://goo.gl/maps/Ng8xP1yVfJwJvB3e7)
Боғланиш учун:
71-227-23-47
Аллоҳ таоло барчамизга Қуръонни тўғри ва чиройли ўқишни, унинг ҳикматларидан баҳраманд бўлишни насиб қилсин!
11 та филиал
t.me/oliymahad