Бомдод намози киргач то қуёш чиққунча Қуръон тиловати, зикрлар, илм ёки бошқа хайри ишлар билан шуғулланиш ўрнига дунёвий гап-сўзлар билан вақт ўтказиш макруҳи танзиҳийдир. Чунки бу вақтда қилинган зикрлар учун жуда катта савоблар ваъда қилинган, мўмин бандага бундай имкониятни бой бериш тўғри келмайди.
Илм билан шуғулланиш, солиҳларнинг ҳикоясини ўқиш ёки тинглаш, меҳмон билан ёки ҳожати бор одам билан гаплашиш хайрли иш ҳисобланади, шунинг учун булар макруҳ эмас, аксинча мустаҳаб бўлади.
Албатта, ҳожат ёки зарурат бўлгани учун дунёвий гаплар сўзлашнинг ҳеч қандай зиёни йўқ.
Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг «Тил сайқали» китобидан
Йиғилиш аввалида Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) Бош котиби Султон Раев Марказ раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ҳамроҳлигида Ислом цивилизацияси маркази биноси ва мажмуанинг иккинчи қаватида жойлашган халқаро ташкилотлар учун ажратилган махсус жой билан танишди.
Марказда давом этаётган йиғилиш доирасида эса ТУРКСОЙ ва Марказ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Илмий кенгаш аъзолари, ишчи гуруҳ раҳбарлари, халқаро ҳамкор мутахассислар ва лойиҳалар ижрочилари иштирокида ўтказилаётган йиғилиш доирасида Марказ экспозициясини бойитиш бўйича масалалар муҳокама қилинмоқда.
Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати