Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Июн, 2025   |   1 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:51
Пешин
12:31
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:42
Bismillah
26 Июн, 2025, 1 Муҳаррам, 1447
Мақолалар

Осойишталик сири

17.06.2025   9287   1 min.
Осойишталик сири

Эр-хотин тез-тез уришиб қолаверди. Шунда аёли эрига: 
 

– Дадаси, қўшниларимиз бирор марта уришганини эшитмадим. Биз эса тез-тез жанжаллашиб қоляпмиз. Қарши бўлмасангиз, қўшни аёлдан бунинг сирини билиб келаман, – деди. 
 

Эри рози бўлди. Аёл қўшни аёл билан суҳбатлашгани чиқиб, ундан  оилада осойишталикни сақлаш сири ҳақида сўради. 
 

Бу пайтда қўшни аёл ошхонада овқат қилаётган, унинг эри эса столда бир нималарни ёзиб ўтирганди. Шунда бирдан телефон жиринглади. Эри телефон олдига борар экан, бехос стол устида турган вазани туртиб юборди. Ваза ерга тушиб, синди. Бу ҳолни кўрган аёли дарров келиб вазани синиқларини тера бошлади. Эри аёлига айбдорона қараб, узр сўради. Аёли эса: “Аслида мен сиздан узр сўрайман. Чунки вазани стол устига – ноқулай жойга қўйган эканман”, деди.


Бу ҳолни кузатган қўшни аёл уйига қайтиб келди ва нималар кўрганини айтиб берди. Сўзи якунида: “Оддий бир ишда улар иккаласи ҳам ўзини айбдор ҳисобларкан. Биз эса ҳар ишда ўзимизни ҳақ, деймиз. Жанжалимиз сабаби шундан экан”, деди.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман» (Имом Абу Довуд ривояти). 
 

Мана, осойишталик сири нимада экан! 

Акбаршоҳ Расулов

 

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Моддий-манавий кўмак кўрсатилди

23.06.2025   4714   1 min.
Моддий-манавий кўмак кўрсатилди

2024 йилги ҳожилар иштирокида ўтказилаётган “Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” ташаббуси доирасидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари этмоқда.

Мавсум бошидан ҳозирга қадар ўтказилган 96 минг 590 та тадбир доирасида 590 382 нафар юртдошимиз қамраб олинди. Уларнинг оилавий шароитларидан келиб чиқиб, тинчлик қадри, шукроналик, ёшлар тарбияси, иллатларга барҳам бериш, илм-маърифатга тарғиб, ёт ғояларга қарши курашиш мавзуларида суҳбатлар ўтказилмоқда.

Эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари, моддий ёрдамлар берилмоқда. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Моддий-манавий кўмак кўрсатилди Моддий-манавий кўмак кўрсатилди Моддий-манавий кўмак кўрсатилди Моддий-манавий кўмак кўрсатилди Моддий-манавий кўмак кўрсатилди Моддий-манавий кўмак кўрсатилди
Ўзбекистон янгиликлари