Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Июл, 2025   |   28 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:32
Қуёш
05:10
Пешин
12:35
Аср
17:37
Шом
19:53
Хуфтон
21:23
Bismillah
23 Июл, 2025, 28 Муҳаррам, 1447

Бировнинг телефонига назар солиш мумкинми?

30.06.2025   5945   1 min.
Бировнинг телефонига назар солиш мумкинми?

Савол: Бировнинг телефони ва ундаги маълумотларни рухсатсиз кўриш мумкинми? Чунки баъзан автобус, метро каби оммавий транспорт воситаларида айрим шахсларнинг шундай ишлар қилаётганига гувоҳ бўлиб қоламиз?


Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Йўқ, бировнинг телефонидан унинг рухсатисиз фойдаланиш ёки ундаги маълумотларни ўқиш шаръан тўғри эмас. Бу бировнинг уйига рухсатсиз мўралаш, хатига рухсатсиз қараш кабидир. Зеро, бу ишлар Қуръон ва ҳадисларда ман этилган.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, худди дўзах оташига назар солгандек бўлади”, деганлар (Абу Довуд ривояти).

Аммо агар мураббий (ота, устоз ва ҳоказо) қўл остида тарбияланаётган шахснинг тўғри йўлдан оғишидан шубҳа қилса, у ҳолда тарбия мақсадида ўз қўл остидаги шахснинг телефонини текширишига рухсат берилади. Балки улар вақти-вақти билан болалар ва уларга тегишли нарсаларни назорат қилиб туришлари керак, токи улар тўғри йўлдан оғмасинлар. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳожилар ва имом-хатиблар ҳамкорлигида аҳоли билан мулоқот ўтказилди

21.07.2025   3529   1 min.
Ҳожилар ва имом-хатиблар ҳамкорлигида аҳоли билан мулоқот ўтказилди

Сайёр йиғилиш

Хабарингиз бор, шу йил ҳажга борган юртдошларимиз Арафот водийсида муҳтарам Президентимизга Қурбон ҳайити табиригини йўллаб, юртга қайтгач ҳар бир ҳожи «Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари» деган эзгу ташаббусни бир овоздан олға сурган эдилар. 
 

Ана шу эзгу ташаббус бугун амалга кўчиб, ҳожилар имом-хатиблар, маҳалла фаоллари билан биргаликда хонадонларга, оилаларга кириб боряпти.


Шу йил 17 июль куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов бошчилигида Ўрта Чирчиқ туманидаги «Усмон ота» жоме масжидида туманлар/шаҳарлар бош имом-хатиблари, «Ҳаж 2025» ҳожилари, маҳалла фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.


Тадбирдан сўнг тумандаги маҳаллаларга чиқилиб, оилалар ўрганилди. Ажрим ёқасида турган ёшлар яраштирилди, спиртли ичимликка ружу қўйган кишилар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, уларга йўл-йўриқлар кўрсатилди, тавсиялар берилди.


Бундай тадбир қамрови кенглиги билан алоҳида аҳамият касб этяпти. Гап шундаки, тадбир доирасида бир оила 12 номдаги турли адабий-бадиий китоблар совға қилинди.


Тумандаги масжидлар имом-хатиблари ҳам тадбирда фаол қатнашдилар.


Шундан сўнг яна «Усмон ота» масжидига қайтилиб, амалга оширилган ишлар кўриб чиқилиб, келгусидаги режалар белгилаб олинди.


Хайрли дуолар билан сайёр йиғилиш ниҳоясига етди. 

Тошкент вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Ҳожилар ва имом-хатиблар ҳамкорлигида аҳоли билан мулоқот ўтказилди Ҳожилар ва имом-хатиблар ҳамкорлигида аҳоли билан мулоқот ўтказилди Ҳожилар ва имом-хатиблар ҳамкорлигида аҳоли билан мулоқот ўтказилди Ҳожилар ва имом-хатиблар ҳамкорлигида аҳоли билан мулоқот ўтказилди Ҳожилар ва имом-хатиблар ҳамкорлигида аҳоли билан мулоқот ўтказилди Ҳожилар ва имом-хатиблар ҳамкорлигида аҳоли билан мулоқот ўтказилди Ҳожилар ва имом-хатиблар ҳамкорлигида аҳоли билан мулоқот ўтказилди Ҳожилар ва имом-хатиблар ҳамкорлигида аҳоли билан мулоқот ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари