Шу йил 28 февраль куни Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатиб келаётган отинойилар учун билим ва малакаларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар билан ишлаш жараёнида долзарб масалаларга эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларни янада яхшилаш мақсадида ўқув семинар ўтказилди.
Маънавий-маърифий тадбирда ҳамкор ташкилот вакилларининг ҳам маърузалари тингланиб, улар томонидан отинойилар маърифатини юксалтириш учун зарур маълумотлар бериб ўтилди.
Семинарда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қашқадарё вилоят минтақавий вакили, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакиллиги масъул ходимлари, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассиси иштирок этди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Диний идоранинг Бухгалтерия бўлими мудири ўринбосари Бурхон Назаровнинг падари бузрукворлари Бахтиёр ҳожи отанинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳум отахоннинг яқинларига, хусусан, Бурхон Назаровга ҳамдардлик билдирамиз.
Жаноза намози бугун пешин намозидан сўнг пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги "Катта Қозиробод" жоме масжидида ўқилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”, деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz