Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Июл, 2025   |   20 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:22
Қуёш
05:03
Пешин
12:34
Аср
17:40
Шом
19:59
Хуфтон
21:32
Bismillah
15 Июл, 2025, 20 Муҳаррам, 1447

Мен қабримга кетаман...

11.07.2025   5412   2 min.
Мен қабримга кетаман...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳмурид ва яқинларига «сафар қилсангиз ва юкингиз сизга бепул олиб кетишингизга рухсат берган миқдордан ортиқ бўлса, албатта, ортиқча юкнинг ҳаққини адо этинг ва кейин сафар қилинг», дея кўрсатма берар эдилар.

Бир куни у киши сафар қилиш учун вокзалга етиб келдилар. Поезд келишига яқин қолган эди. Ҳазрат юкларини олиб, юклар тортиладиган жойга етиб келдилар ва навбатга турдилар. Тасодифан поездда бирга кетадиган кондуктор у ерга келди ва ҳазратни таниб қолди. Дарҳол: «Ҳазрат, сиз бу ерда нега турибсиз?» деб сўради.

Ҳазрат: «Юкимни торттириш учун келганман», дедилар.

Кондуктор: «Сизга юкингизни торттиришга зарурат йўқ. Ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Мен сиз билан бирга поездда кетаман. Ортиқча юк учун ҳақ тўлашингиз шарт эмас», деди.

Ҳазрат: «Сиз мен билан бирга қаергача борасиз?» деб сўрадилар.

Кондуктор: «Фалон бекатгача бораман», деди.

Ҳазрат: «Кейин у ёғига нима бўлади?» деб сўрадилар. Кондуктор: «У бекатда бошқа кондуктор келади. Мен унга бу ҳазратнинг юклари, деб айтиб қўяман», деди.

Ҳазрат: «У кондуктор мен билан бирга қаергача боради?» деб сўрадилар.

Кондуктор: «У узоққа кетади. Ундан анча олдин сизнинг бекатингиз келади», деди.

Ҳазрат: «Йўқ, мен анча узоққа кетаман, охират тарафга кетаман, қабримга кетаман. Қайси кондуктор мен билан бирга кетади?» дедилар. Кейин: «Охиратда мендан бир давлатга оид поездда юкнинг ҳаққини адо қилмай қилган сафаринг ва ўғирлигинг ҳисобини бер деган талаб бўлса, у ерда қайси кондуктор менга ёрдам бера олади?!» дедилар.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Сирдарёда “Маънавият карвони” 120 хонадонда бўлди

15.07.2025   1163   1 min.
Сирдарёда “Маънавият карвони” 120 хонадонда бўлди

Бугун, 15 июль куни имом-хатиблар фаолиятини янада самарали ташкил қилиш бўйича Сирдарё вилояти Ховос туманида навбатдаги амалий тадбир ўтказилди. Намунавий-амалий тадбир йиғилиши мазкур тумандаги "Ховос" жоме масжидида бўлиб ўтди.
 

Мазкур тадбирда Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров йиғилишга бошчилик қилди. Шунингдек, вакиллик ходимлари, туман, шаҳар бош имом-хатиблари ҳамда отинойилар, маҳаллалардаги “Ҳаж – 2025” зиёратчилари маънавий-маърифий тадбирларга жалб этилди.
 

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳудуддаги 20 та маҳалладаги 120 та хонадон ҳолидан хабар олинди. Жумладан, ногиронлиги бор хонадонлар, нотинч оилалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар қамраб олинди.

Сирдарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Сирдарёда “Маънавият карвони” 120 хонадонда бўлди Сирдарёда “Маънавият карвони” 120 хонадонда бўлди Сирдарёда “Маънавият карвони” 120 хонадонда бўлди Сирдарёда “Маънавият карвони” 120 хонадонда бўлди Сирдарёда “Маънавият карвони” 120 хонадонда бўлди Сирдарёда “Маънавият карвони” 120 хонадонда бўлди Сирдарёда “Маънавият карвони” 120 хонадонда бўлди
Ўзбекистон янгиликлари