frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Дарднинг ҳикмати

23.07.2025   16215   1 min.
Дарднинг ҳикмати

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ бир беморни кўргани келсалар, у тузалиб кетган экан. Шунда ўша кишига: "Аллоҳ сени ёд этибди, сен ҳам у зотни ёд этгин. Аллоҳ сени дарддан фориғ қилибди, у Зотга шукр қилгин. Билиб қўй, дарду балолар Маликул-Карим Аллоҳнинг савалайдиган қамчисидир. Бемор одам касалдан кейин ё чопқир отдек, ё кўп қоқиладиган асов эшакдек бўлади".

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Янги ўқув йилига — эзгу ниятлар билан!

24.08.2026   35678   1 min.
Янги ўқув йилига — эзгу ниятлар билан!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Бухоро вилоятида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли ишлар давом этмоқда.

Янги ўқув йили арафасида вилоятдаги имом-хатиб ва имом ноиблари томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларига ўқув қуроллари олиб берилмоқда.

Бу эзгу ташаббус болажонларга қувонч улашиш билан бирга, уларнинг янги ўқув йилини муносиб кутиб олишига кўмаклашмоқда.

Меҳр-оқибат ва саховат — халқимизга хос эзгу қадриятлар!

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари