Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
04 Август, 2025   |   10 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:49
Қуёш
05:21
Пешин
12:34
Аср
17:30
Шом
19:41
Хуфтон
21:05
Bismillah
04 Август, 2025, 10 Сафар, 1447

Диний таълим муассасаларига кириш синовлари бошланди

29.07.2025   9669   1 min.
Диний таълим муассасаларига кириш синовлари бошланди

Бугун, 29 июль куни Тошкент шаҳридаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2025-2026 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошланди. 


Мазкур жараёнда Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул раҳбарлари, диний таълим муассасалари мутасаддилари, имтиҳон олувчи педагог-ўқитувчилар, абитуриентлар иштирок этмоқда. 


Дастлаб абитуриентлар тартиб билан киритилиб, мутасаддилар томонидан тест имтиҳонини ўтказилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тушунтирилди. Шундан сўнг тест синовларига старт берилди.  


Ушбу жараён адолатли ўтиши учун соҳа мутахассислари билан бир қаторда турли ташкилот вакиллари жалб этилган.  


Маълумот ўрнида, жорий йил олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига кириш учун 6749 нафар абитуриент ҳужжат топширди.  


Аввалроқ 2025-2026 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари ҳамда Тошкент ислом институти Модуль таълим шакли учун кириш имтиҳонлари санаси ва манзиллари ҳақида маълумот берган эдик.  


Жорий йилги имтиҳон жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни @qabulmuslimuz телеграм саҳифасида кузатиб боринг. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Диний таълим муассасаларига кириш синовлари бошланди Диний таълим муассасаларига кириш синовлари бошланди Диний таълим муассасаларига кириш синовлари бошланди Диний таълим муассасаларига кириш синовлари бошланди Диний таълим муассасаларига кириш синовлари бошланди Диний таълим муассасаларига кириш синовлари бошланди Диний таълим муассасаларига кириш синовлари бошланди Диний таълим муассасаларига кириш синовлари бошланди Диний таълим муассасаларига кириш синовлари бошланди Диний таълим муассасаларига кириш синовлари бошланди
Бошқа мақолалар

Бу савол ҳар доим қалбда тирик турсин!

01.08.2025   4246   1 min.
Бу савол ҳар доим қалбда тирик турсин!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёга муҳаббатни кетказиш ва охират ғамини қалбда пайдо қилишнинг йўли бор. Йигирма тўрт соат ичидан озгина вақт ажратинг, кечаю кундузларимиз ғафлатда ўтаётганини ўйланг, ўлимни унутганимизни ўйланг, ҳали Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳозир бўлишдан, буюк ҳисоб-китобдан, жазо ва мукофотдан ғафлатда қолганимизни ўйланг.

Шу нарсалар ҳақида ўйлашга вақт ажратинг, бир кунмас бир кун ўламан, кейин Аллоҳ таолонинг ҳузурида қандай қилиб ҳисоб бераман? Сўровларига нима деб жавоб қиламан? деб ўйланг. Шу ўйлар ҳар доим қалбда тирик турсин.

Агар киши ҳар куни шу нарсаларни фикрлаб турса, бор-йўғи бир неча ҳафтада, иншаАллоҳ, дунёга муҳаббат қалбидан чиқиб кетади. Аллоҳ таоло Ўзининг раҳматидан барчамизга бу айтилганларга амал қилиш тавфиқини ато этсин, омин.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан