Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Август, 2025   |   24 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:08
Қуёш
05:35
Пешин
12:32
Аср
17:17
Шом
19:22
Хуфтон
20:42
Bismillah
18 Август, 2025, 24 Сафар, 1447

“Сен берсанг, Аллоҳ сенга етказади”

27.02.2024   526   3 min.
“Сен берсанг, Аллоҳ сенга етказади”

Мактабни битирай деб қолган пайтларим онам менга сингилларим ҳақида кўп насиҳат қилардилар. Уларга меҳрибон бўлишимни, улардан ҳеч нимамни қизғонмаслигимни, отамиз йўқлиги учун уларга ота ўрнида ота бўлишимни айтардилар. Онам “Сен сингилларингга берсанг, Аллоҳ сенга ўйламаган тарафингдан янада кўп қилиб етказади” деган гапларини кўп такрорлардилар. Мен онамнинг бу насиҳатларига ўша пайтлардаёқ амал қилишга ҳаракат қилардим.

Бир куни сингилларим билан амакимнинг уйига меҳмонга бордик. Дастурхонга узум қўйилди. Мен узумдан бир шингил татиб кўрдим. Узум ҳақиқатдан ҳам ширин эдими ёки анчадан бери узумни соғинганим учунми, билмадим, лекин ўша пайт узум роса ширин туюлди. Оиламиз анчадан бери ночорликда, ғарибона ҳаёт кечиргани учун узум ейишни соғинган эканман. Кетидан яна бир-икки шингилни эргаштирдим. Дастурхонда бошқа катта ёшли меҳмонлар ҳам бор эди. Сингилларим роса уятчан бўлганлари сабаб узумга қўл узатишолмади. Мен енглар деб қанча имласам ҳам узумдан олишга ботина олишмади. Лекин роса егилари келаётгани шундоқ юз-кўзларидан билиниб турарди....

Уйга қайтарканмиз йўлда онамнинг насиҳатлари ёдимга тушди. “Сен сингилларингга берсанг, Аллоҳ сенга ўйламаган тарафингдан янада кўп қилиб етказади” деган гапларини эсладим. Чўнтагимни қарасам, озгина пулим бор экан. Бу пулга ўзим кеча кўрган янги китобни сотиб олмоқчи эдим. Китобни синфдошларимдан олиб ўқирман дедимда ўша пулимнинг ҳаммасига йўл устидаги бозорга кириб сингилларим билан икки бош узум сотиб олдик.

Уйга келгач, ўз қўлим билан узумни ювиб, катта товоққа солиб, сингилларимнинг олдига қўйдим. Ўзим емай уларни кузатиб ўтирдим. Сингилларим узумни шундай иштаҳа билан ейишардики, уларни кузата туриб узум гўё уларнинг эмас, менинг томоғимдан ўтаётгандек бўларди. Мен ана шунда ўзимни ҳақиқий акадек ҳис қилдим. Ўша куни уларнинг узумни мазза қилиб ейишларини кўриб, ич-ичимдан таърифлаб бўлмас роҳатни ҳис қилганман.

Онам ҳақ эканлар. Ўша кундан кейин, ўқишларимда, ишларимда фақат олдинга силжишни кўрдим. Аллоҳ менга сингилларимга берганимдан бир неча баробар қилиб мол-дунё берди. Сингилларимни ҳам Алллоҳнинг ёрдами ила бирма-бир эгаларига топширдик.

Онамнинг иршодлари сабаб сингилларим билан оқибатимиз гўзал бўлди. Ҳозиргача қариндошлар йиғиладиган бўлсак, сингилларим ўша узум воқеасини эслашади. Ўшанда еган узумлари таъми ҳали ҳам оғзиларидан кетмаганини айтишади. Бизнинг шу қадар оқибатли бўлишимизга сабабчи бўлган онамни Аллоҳ Ўз раҳматига олган бўлсин.

Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг
"Фарзанд тарбиясида 700 та сабоқ" китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Камронбек Ислом таржимаси.

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Унутманг! Қачонки...

29.08.2016   6748   2 min.
Унутманг! Қачонки...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Унутманг! Қачонки.....

1. Ғам-алам, ташвишда бўлсангиз

«Айтинг: Бизга Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди. У хожамиздир. Аллоҳга эса, фақат мўминлар таваккул этсинлар!» (Тавба, 51)


2. Қалбингиз беҳузур бўлиб, қалб ҳаловатини истасангиз

«Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)» (Раъд, 28).


3. Бирор янги иш бошласангиз

«Бас, улар дедилар: «Аллоҳгагина таваккул қилдик. Эй, Раббимиз! Золимлар қавмига бизни фитна (алданувчи) қилиб қўймагин!» (Юнус, 85).     


4. Қийинчиликларга дуч келсангиз, билингки

«...ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир» (Шарҳ сураси 5-оят)


5. Ношукрлик қилсангиз, унутмангки

«...Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир» (Иброҳим, 34)


6. Ноумид бўлсангиз

«...Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур» (Юсуф, 87).


7. Соғлом бўлишни истасангиз

«...Уларнинг қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги шарбат (асал) чиқур» (Наҳл сураси 69-оят).


8. Яқин дўст қидирсангиз

«...Аллоҳдан қўрқингиз ва (имонда) содиқ кишилар билан бирга бўлингиз!» (Тавба сураси 119-оят).


9. Гуноҳ ишлар содир қилсангиз

«...Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзи Мағфиратли ва Раҳмлидир» (Зумар сураси 53-оят).


10. Тинчлик ва омонлик истасангиз

«...Аллоҳ ризосини топишга интилганларни (У) тинчлик ва саломатлик йўлларига йўллаб, Ўз изни билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва тўғри йўлга ҳидоят қилур» (Моида, 16).


11. Бирор ёмон иш қилсангиз

«Кимда-ким бирор ёмон иш қилса ёки ўз жонига жабр қилса, сўнгра Аллоҳдан кечирим сўраса, Аллоҳнинг (қанчалик) кечирувчан ва раҳмли эканини идрок этади» (Нисо, 110).


12. Ота-онангиз жаннатий бўлишини истасангиз, дуо қилинг!

«Эй, Раббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!» (Иброҳим, 41)

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар